Kontenut tal-post
НАФС ВА ШАЙТОН ВАСВАСИ ОРАСИДАГИ ФАРҚ Нафс агар сендан бир нарсани талаб қилса сени (ўша ишга) ундайди ва қайта қайта келаверади бу ҳол токи сени ўзи истаган нарсани бажартирмагунича давом этади. Aллоҳим бундан паноҳ берсин, бундай ҳолатдан фақатгина нафсини тарбиялаш йўлида ҳақиқий кураш қилганлар омонда қолур. Нафс бир гуноҳга қайта қайта чорлайверади. Шайтонга келадиган бўлсак, у сени бир ёмонликка васваса қилса-ю сен унга қарши чиқиб буни рад қилсанг у энди сени бошқа ёмон ишга васваса қилади, чунки шайтон учун ёмонликлар ҳаммаси баробар (яъни қайсидур гуноҳ ишни қилдирса кифоя). Шайтон ҳар доим сени қайсидур гуноҳ иш билан машғул қилишни истайди, унинг фақат бир гуноҳнигина васваса қилиш деган мақсади бўлмайди. ЖЎНАЙД БАҒДОДИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ @Rahimjon_Aliy