Kontenut tal-post
ЗУРРИЁДЛАРНИНГ СОЛИҲ БЎЛИШИ УЧУН ҚИЛИНАДИГАН ДУОЛАР رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا Ўқилиши: «Роббана ҳаблана мин азважина ва зурриййатина қуррота аъйунин важъална лил-муттақийна имама». Маъноси: «Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин!». Фурқон сураси, 74-оят رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي ۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ Ўқилиши: "Роббижъалний муқиймас-солати ва мин зуррийятий, Роббана ва тақоббал дуъа". Маъноси: "Эй Роббим! Мени ва зурриётларимдан (бошқаларини) намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз! Дуойимни қабул айла!" Иброҳим сураси, 40-оят _ Изоҳ:Ушбу дуолар фарзандларимизнинг солиҳ бўлиши, оилавий хотиржамликка эга бўлишимиз учун энг зарур дуолардир. Буни Парвардигоримиз Қуръони Каримда бизларга таълим берди. Тажрибаларда синалган, самарали дуолардир. https://t.me/Rahimjon_Aliy