TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Бишр ал-Ҳофий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим. У зот менга: «Эй Бишр! Аллоҳ сени тенгдошларинг орасида нима сабабдан юқори даражага кўтарганини биласанми?» дедилар. Мен: «Йўқ, ё Расулуллоҳ!» деб жавоб бердим. У зот айтдилар: «Менинг суннатимга эргашганинг, солиҳ бандаларга хизмат қилганинг, биродарларингга холис насиҳатгўй бўлганинг ҳамда саҳобаларим ва аҳли байтимга бўлган муҳаббатинг — мана шу хислатларинг сени аброрлар (яхшилар) манзилига етказди». (Мухтасар Тарихи Димашқ, 5/194) https://t.me/rahimjon_aliy