Kontenut tal-post
МАВЛОНО ШАМС ТАБРИЗИЙ МАҚОЛОТ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ва Ундан ёрдам сўраймиз Бу ошиқлар султони, дин қуёши (Шамсиддин Табризий)нинг сўзларидандир. Аллоҳ унинг сирини муқаддас қилсин. Агар инсон жисми ва руҳи илоҳий муҳаббат шароби билан суғорилмаса, у ҳақиқий ҳаёт мазасини тополмайди. Ҳар бир заррасида ишқ бўлмаган жон — жон эмас. Ошиқлик шуки, агар жон бермоқ керак бўлса, асло иккиланмай берилади. Чунки ҳақиқий ишқда инсон ўзини ҳам, борини ҳам фидо қилади. Бу дунёдаги барча ҳодисалар, барча эҳтиёжлар — аслида инсонни Аллоҳга муҳтож эканини билдириш учундир. Инсон ҳар нарсага муҳтож, аммо Аллоҳ ҳеч нарсага муҳтож эмас. Кимда-ким ҳақиқий муҳаббатни топса, унинг қалбида Аллоҳга бўлган ишқ устун бўлади. Бу ишқ инсонни поклайди ва уни ҳақиқатга етаклайди. Бу сўзларнинг тўлиқ маъноси Қиёмат кунигача ҳам тўлиқ англаб етилмаслиги мумкин. Чунки бу сирлар жуда чуқур ва яшириндир. Аллоҳ айтади: Аллоҳ ҳам уларни яхши кўради, улар ҳам Аллоҳни яхши кўрадиган бўлади. (Моида, 54) (Давоми бор) @Rahimjon_Aliy