TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #2242

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet1,730Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatApr 202/04/2026 11:14
Kontenut

Kontenut tal-post

#Маснавийдан_сабоқлар 1. АЙРИЛИҚЛАРДАН ШИКОЯТ ҚИЛИНАДИМИ? Мавлоно Жалолиддин Румий ўзининг муҳташам асари бўлмиш “Маънавий маснавий” китобини қуйидаги сатрлар билан бошлайди: Тингла найдин, чун ҳикоят айлагай, Айрилиқлардин шикоят айлагай. Бу ерда шориҳлар иттифоқига кўра “най” – ошиқ ва ориф инсон тимсолидир. Хўш, ориф зотлар ўз шикоятларини элга ёядиларми? Дардларини дастурхон қиладиларми? Агар уларда шикоят бўлса, улар қандай қилиб ошиқ, қандай қилиб ориф бўлсин?! Айниқса улар айрилиқдан шикоят қилсалар?! Гап шундаки, най – ҳақиқий найчининг қўлида ўзини кўрсатади. Қандай гўзал наволар таратади. Демак, ориф, ошиқ инсон ҳам Ҳақ таолонинг изни билан сўзлайди. Унинг изни билан одамларга ирфон улашади. Лекин бу ҳолда “шикоят” қаердан келяпти? Келинг, буни бир мисол билан тушунтириб бераман: Кунлардан бир кун Робиятул Адавия ҳазратлари ҳузурига келган киши тинмай дунёни мазаммат қилди, ёмонлади. Дунёга нафратини тўкиб сочди. Киши чиқиб кетгач Робия ҳазратлари “Бу киши дунёни севаркан, илло киши ўзи севган нарсаси ҳақида кўп сўзлайди” дедилар. Зоҳиран қараганда, у дунёни ёмон кўрувчи эди. Аммо унинг дунёга муҳаббати аксини айтиб турса ҳам ошкор бўлиб қолди. Бу дунёда дардлар бор, яралар бор. Тинмай оғриқ бериб турадиган нуқталар бор. Одам боласи ҳам шу нуқтада ожиздирки, у муҳаббат ва нафратини, дарду изтиробини, оғриқларини сўзлари билан, имо-ишоралари, ҳатти ҳаракатлари билан билдириб қўяди. Шунингдек, Аллоҳ ошиқ зотларни сўзлатаркан улар ҳам ҳар қандай мавзуда бўлса ҳам ўз-ўзларидан ҳақиқий аслидан узилганлик – ҳижрон туйғуларидан “шикоят” қилиб қўядилар. Покиза руҳнинг гуноҳлар ботқоғига ботгани – асли эса нақадар Улуғвор Даргоҳдан келгани уларнинг қалбларига ҳамиша ҳузун бериб келади. Аллоҳнинг Жамолидан узилиб, яна Унинг Жамолига интилиб яшаш ва шу оралиқдаги ҳижрон уларни беҳуд қилади. Балки, найнинг ўша маҳзунлиги ҳам айрилиқнинг бир шикоятидир… Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy