TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #2277

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet1,910Għadd ta' viżjonijiet
Ippubblikat29 ġurnata ilu13/05/2026 03:10
Kontenut

Kontenut tal-post

ОТА-ОНА ҲАҚИДА “Онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди...” (Луқмон, 14) “Роббинг фақат Унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди”. (Ал Исро, 23) “Уларга яхши сўз айт” (Ал Исро, 23-24) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онасини қариган пайтларида топса-ю икковларига ёки бирларига (хизмат қилиб) жаннатга кира олмаса, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин,бурни ерга ишқалансин!” дедилар. Имом Муслим ривояти Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, мен: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Ота (она) жаннат эшикларининг марказидир, агар хоҳласанг бу эшикни зое қил ёки мухофаза эт” деб айтганларини эшитганман”. Имом Термизий ривояти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳнинг розилиги ота-онани розилигида. Аллоҳнинг ғазаби уларнинг ғазабида” Имом Термизий, Ибн Хиббон, Ҳоким ривояти @Rahimjon_Aliy