TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Тошкентда яшасанг ишхонанг уйингга яқин жойда бўлиши жуда муҳим. Менда шунақа, бирпасда етиб оладиган масофа, маза. Бугун Учтепа туманидан Малика томонга бориш учун машинада икки соатдан ошиқ юрдим, кичик халқа йўли айрим жойлари ёпилиб қўйилгани сабаб тирбандлик кўп. Узоқдан ишга қатнайдиганларга сабр берсин. Бизнес нуқтаи назаридан қаралса, тирбандлик қанча кўп бўлса оммалашувчи маҳсулотлар ҳам пайдо бўлади, шулардан бири подкастлар. Тирбандликда вақт ўлдириш учун подкастлар роса яхши иш беради. Маржон рекламасининг аҳамиятини оширадиган сабаблардан бири ҳам шу - тирбандлик борлиги.