Postijiet reċenti
Paġna 1 minn 16 · 189 postijiet
Ippubblikat 29 ġurnata ilu
"Unicorn" tanlovida qatnashing va Startup School'da BEPUL o'qing Ishtirok etish mutlaqo bepul.Faqat bir kichik vazifa bor: tanlovimiz haqida do‘stlaringizga ham xabar bering. Ishtirok etish shartlari: • @UnicornTechTanlovBot orqali ro'yxatdan o'ting va do‘stlaringizni taklif qiling • Har bir do‘stingiz botga kirib, to‘liq ro‘yxatdan o‘tsa sizga +1 ball qo‘shiladi • Eng ko‘p ball to‘plagan 20 nafar ishtirokchi g‘olib bo‘ladi G‘oliblarni nimalar kutmoqda? • 20 nafar g‘olib uchun Startup School’da BEPUL ta’lim • Eng kuchli bitiruvchilarga $10,000+ investitsiya yutish imkoniyati • Tajribali mentorlar bilan real startup loyihalarda ishlash tajribasi Hoziroq ro‘yxatdan o‘ting.Bu oddiy tanlov emas — bu kelajagingiz uchun imkoniyat! Bizni kuzatib boring Telegram | Instagram | LinkedIn | YouTube | Website
Ippubblikat Mar 28
Чегаралар ва цензуралар. Инсоният тарихида айнан бугунгидек давр ҳеч қачон бўлмаган. Ва катта эҳтимол билан, бошқа бўлмайди ҳам. Глобал ривожланиш бизга мисли кўрилмаган, чегарасиз ҳудудни тақдим этди, дунё бир катта қишлоқдек бўлиб қолди гуё. Охирги 70 йил ичида дунё бўйлаб маълумотлар алишиш тезлиги мисли кўрилмаган даражага чиқди, саноатнинг барча соҳаси учун бозор кенгайиб, ишлаб чиқаришлар кўлами ошди, уларни масштаблаштириш осонлашиб кетди, хизматлар бозори эса геометрик прогрессияда ўсди, саёҳатлар ва савдо-сотиқ осонлашиб кетди. Глобал платформалар пайдо бўлиб, давлатлар орасидаги чегаралар фақат харитада бўлиб қолди, виртуал оламда эса бу чегаралар йўқолиб бораяпти. Танганинг иккинчи томони ҳам бор. Бугун Meta, Google, Tik-Tok ва Telegram каби гигантлар бутун дунё аҳолисини ўзларининг «виртуал фуқароларига» айлантириб олди. Бу анъанавий географик давлатлар ва корпорацияларнинг виртуал давлатлари ўртасидаги рақобатни келтириб чиқарди. Корпорацияларнинг иқтисодий манфаатлари нимада? Маълумотлар - янги нефть: Сизнинг ҳар бир фикрингиз, қизиқишингиз ва қадамингиз корпорациялар учун қимматбаҳо хом ашё. Улар бу маълумотларни қайта ишлаб, алгоритмлар орқали сизни керакли истеъмолчига айлантиришади. Диққат иқтисодиёти: Бизнинг вақтимиз - уларнинг даромади. Платформалар бизни иложи борича узоқроқ ушлаб туриш орқали реклама бозорини тўлиқ назорат қилади. Муқобил молия тизими: Ўз ички валюталари ва тўлов тизимларини жорий қилиш орқали улар улкан молиявий айланма ҳам яратишмоқда. Ва албатта, иқтисодий манфаатлардан бошқа қатор муҳим сабаблар ҳам борки, шунинг учун, географик давлатлар бу курашда ютқазмаслик ва назоратни қўлдан бой бермаслик учун виртуал оламга ҳам чегара қўйишга мажбур бўлишади деб ўйлайман. Менинг прогнозим шуки, яқин йилларда кўплаб давлатлар ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида интернетга қатъий чегаралар ва кучли цензура киритишса керак. Ўйлашимча, биз эркин интернетнинг сўнгги даврида яшаяпмиз.
Ippubblikat Mar 23
Бугун ҳамкасблар билан тушликка "Штаб табака" дан товуқ опкелдик. Маҳаллани ичида, кўримсизгина жой, лекин бирваракайига 5-6 киши навбат кутиб туришибди, мижозларни кети узилмаяпти. Телефонда ҳам тинмасдан заказ олиб туришибди, кўз тегмасин. На доставка агрегаторлари бор, на ўтириб ейишга жойлари бор, фақат опкетиш мумкин, шундаям пишириб улгуришмаяпти. - Аллоҳ барака берибди, дейди шеригим, қайтаётганимизда. - Ҳаа. Биз ҳам ишимизда Аллоҳдан барака сўраб, билдирганича сабабларини қилаверайлик, қолган сабаблар эса ўз-ўзидан келаверади. Дўконингиз бўлмаса ҳам, мижоз топилаверади. Ресторанингиз бўлмаса ҳам навбат билан сотаверасиз.
Ippubblikat Mar 20
Азиз кузатувчилар! Аллоҳ биздан ва сиздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин, ийд муборак бўлсин!
Ippubblikat Mar 15
Бугунги тун Қадр кечаси бўлиши мумкин
Ippubblikat Mar 15
Бир кишига қанча кенг имкон берилса, ҳали олдинда уни кутиб турган жавобгарлик ҳам шунча катта бўлади. Имкониятлар кенглигини жавобгарлик масъулияти ошиши деб қабул қилинса, киши ўша кенгликдан кўра ҳозирги тинчлигини маъқул кўриб қолиши мумкин ва бу тўғри ҳам бўлади.
Ippubblikat Fra 24
Рост гапни тушунтириш учун икки оғиз гап ёки икки қатор матн етарли бўлади. Эшитган одамнинг кўнгли тўлади. Хатони тўғри, ёлғонни рост деб тушунтириш учун эса соатлаб гапирилади, узундан-узун матнлар тўқилади. Шундаям эшитганингда кўнглинг сал хира бўлиб тураверади Шунақа қийналиб гапираётган одамни кўрсам, "бечора, қийналиб кетди" деб қуяман.
Ippubblikat Fra 19
Рамазон муборак, азизлар! Роббим ташвишларимизни камайтирсин, то Қуръонга вақт кўпайсин. Ишимизни енгиллатсин, отпускага чиққандек маза қилиб рўза тутиб, ибодат қилайлик. Ҳар ифтор вақтида сидқидилдан Аллоҳга дуо қилганда, қабул бўлишига шубҳа ҳам қилмасдан ишонайлик. Ўзимиз ва яқинларимиз учун сўрагандан ташқари: - мазлумлар - етимлар - қарздорлар - бошқа мўминлар ҳаққига ҳам дуо қилайлик.
Ippubblikat Fra 17
Жаноза шунақа жойки, унда мусибат эгалари астойдил йиғлаётганидан ҳам, йиғламасдан сабр қилиб турганларидан ҳам бирдек таъсирланасан.
Ippubblikat Fra 12
Инсон қўрқоқ яратилган. Қўрқмайдиган одам йўқ. Инсон шошқалоқ. Ҳаммамиз шошамиз. Қизиқмиз-да! Ўзимиз шунақа бўлиб туриб ҳам қўл остимиздагилар, ҳатто бегоналар шошгани ёки қўрққани учун уларни уришамиз. Аслида шу уришишимиз ҳам шошқалоқлигимиз ва қўрқоқлигимиздан)
Ippubblikat Fra 11
Фарзандларимизга ЧатЖПТ ва шунга ўхшаш СИ лар билан мулоқот қилиш гигиенасини ўргатишимиз керак деб ўйлайман. 1. СИ билан иш ва таълим юзасидан мулоқот қилиш тўғри, лекин жавобларни доим текшириб олиш керак. 2. СИ билан тарих ҳақида гаплашишга эҳтиёт бўлиш керак, унда маълум мавзуларга кучли цензура бор. 3. СИ билан жамиятдаги холатлар, атрофдаги инсонлар билан муносабатлар ҳақида маслаҳатлашишдан кўра инсон ўз туйғуларига таянгани яхшироқ. 4. СИ билан инсоннинг ички ҳиссиётлари ҳақида умуман гаплашмаслик керак. Унинг алгоритмлари шунақа-ки, у ҳеч қачон сўровчини ноҳақсиз демайди. Уни мақтайди, қолганларни эса қоралаши ва бу билан кишини чалғитиши, нотўғри йўлга бошлаши мумкин.
Ippubblikat Fra 7
AI ва таълим. Келажак қанақа бўлади (бўлиши мумкин)? Боғчаларда AI бўлмаслиги керак. Мактабларда фанлар ва уларни ўқитиш AI билан оптимизация қилиниши ортидан жами ўқиш муддати 9 йилгача туширилиши мумкин. Бошланғич синфларда ўқиш ва ёзиш, ҳисоблаш билан бирга ноутбукда ишлаш кўникмалари ўргатиб борилади. Юқори синфларда ўтиладиган фанларга қўшимча қилиб замонавий фанлар - код ёзиш, вайб кодинг, промпт инженеринг каби дарсликлар қўшилиши керак. Дарслар жадвали зич, AI ёрдамисиз улгуриб ёки қилиб бўлмайдиган даражада мураккаб ва бола учун қизиқарли бўлсин. Ўқувчиларнинг хоҳишларидан келиб чиқиб қайсидир бир актив турдаги спорт машғулотлари ҳам мажбурий бўлиши керак. Ундан кейинги босқич - олий таълим ва касблар босқичи. 10-11 синфлар ўрнида болалар ё университетларда ўқишни, ё маълум соҳадаги амалий иш+таълимни, ёки оддий касбий ҳаётни танлашлари мумкин бўлиши керак.