Kontenut tal-post
Қичқираётган шаҳар Тошкент кўчаларида юрганда кўп ҳолларда бир фикр хаёлимдан ўтади: бугунги кунда бино фасадларидаги ташқи реклама — бу шунчаки аҳоли билан мулоқот эмас, балки ким ўзарга бақиришга уринишга ўхшайди. Дўконлар, офислар пештоқидаги реклама, лого - ҳар бири ёнидагисинидан баландроқ “бақиришга” ҳаракат қилади. Ҳар бири ёнидагидан кўра каттароқ, ранглироқ, агрессивроқ. - Йирик ҳажмли ҳарфлар фасадларни ёпиб кетаяпти - Ранглар, шрифтлар — майда-йирик, ранг-баранг, - Асосий эътирозим, бино ва кўча архитектураси, эстетикаси ҳисобга олинмайди. Бу — реклама эмас. Бу — кўзга оғриқ берувчи визуал шовқин. Натижада на бренд мазмуни очиб берилади, на шаҳар қиёфаси қолади. Субъектив фикрим, бу ҳолатни шунчаки тартибсизлик деб эмас, чуқур тизимли муаммо деб биламан. Шаҳар муҳити — бу ягона организм. Ташқи реклама эса унинг бир қисми бўлиши керак, фасадларга ёпишган паразит эмас. Қандай бўлиши керак? ✔️ Реклама биноларнинг архитектурасини тўлдириши, унинг устидан босиб ўтмаслиги керак. ✔️ Ранг, услуб ва ўлчамлар — шаҳарнинг, кўчанинг умумий кўринишига мос бўлиши зарур. ✔️ Ҳар бир ҳудуд, туман учун — алоҳида визуал қоидалар бўлиши керак. ✔️ Шаҳар ичида эстетика биринчи ўринда, агрессия эса — шаҳардан ташқарида бўлаверсин. Гўзал шаҳар — бу рекламаси кўп бўлган шаҳар эмас. Гўзал шаҳар — бу реклама аҳолига ҳурмат билан гапирадиган шаҳардир. Тошкент — визуал маданиятга лойиқ. 👍 Қувонарлиси шундаки, шаҳар ҳокимияти айнан шу йўналишни тартибга солишга бел боғлаган. Лекин ҳозирча бу нима билан якун топишини айтиш қийин. Ишқилиб, баттар бўлмасин) Яшасак кўраверамиз)