Kontenut tal-post
Meta асосчиси Цукерберг AI бўйича етакчи мутахассислардан бирига рекорд даражадаги маош таклиф қилди, $1,25 миллиард - тўрт йилга. Таклиф рад этилди. Савол туғилади, нега технологик гигантлар AI бозорида етакчи бўлиш учун аёвсиз пойгага киришишган? Бу соҳада етакчилик нима беради ўзи? Бозорни эгаллашми мақсад? Кўпроқ маълумотга эга чиқишми? Жавобим шуки, АI эгаларида одамларни бошқариш имконияти кескин ошиб кетаяпти, бу ҳам моддий, ҳам геосиёсий куч беради. Инсонлар гуглдан маълумот қидиришганда, берилган натижани ўзлари таҳлил қилишга мажбур эди, энди AI ўзига (фойдаланувчиларга эмас) қулай тарзда таҳлил билан беради (бу эса юзернинг фикрига, қарорига таъсир қилади). Яқинда ҳар биримизнинг шахсий АI агентимиз бўлади. Кундалик ишларини тартибга солишдан ташқари ҳар бир қарорини у билан маслаҳатлашадиганлар, у ёки бу ижтимоий-сиёсий воқелик ҳақида унинг фикрни сўрайдиганлар кундан-кунга кўпайиб бораверади. Бу тайёр қурол. Исталган маҳсулотни, фикрни ёки ғояни едириш осонлашиб бораверади буёғига. Шунинг учун ҳам AI соҳасида етакчилик учун пойга каттиқ бўлаяпти деб ўйлайман. P.S. Постни SI да эмас, қўлда, Тошкент-Андижон йўлида кетгунча ёзиб кетдим)