TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Shingil
Shingil avatar

TGINSIGHT POST

Post #183

@shingilfikr

Shingil

Viżjonijiet420Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatSet 303/09/2025 05:42
Kontenut

Kontenut tal-post

Ҳозиргина бир ролик кўрдим, унда ўзбек тадбиркори Япониядаги 153 та отели бор компания раҳбарининг метрода юришидан ҳайратланиб, ана камтарлик, деб қойил қолиб гапирган. Бизда шунақа ҳолатни тасаввур қила оламизми? Амалда деярли йўқ бунақа ҳолат, лекин бу қанчалик ёмон? Ёки бу борада японларга ҳавас қилиш қанчалик тўғри? Келинг, аввал, бизда нега бунақа ҳолат учрамаслигини тушунишга ҳаракат қиламиз. 1. Жамоат транспорти етарли ривожланмаган, пробкалар нисбатан камроқ. Бу жамоат транспортидан кўра шахсий транспортда юришни самаралироқ қилади. Тадбиркор учун вақт масаласи муҳим. 2. Пиёда юришдан кўра машинада юриш инсонлар нафсига ёқади. Комфортни севиш ҳаммани табиатида бор. 3. Ғалати парадокс шундаки, бизда шу даражадаги ТОП менежер метрода юрса одамлар уни гапиришади, шов-шув бўлади. Одамлар мени ё ошиқча камтар, ё қурумсоқ, ё писмиқ дейди, қариндошлар, дўстлар чойхонада устимдан кулишади деган фикрдан чўчигани сабаб ҳам у пиёда юра олмайди. Айтмоқчи бўлган асосий фикрим шуки, айнан мана шу, одамлар нима дейди деган фикр борлиги учун ҳам япон менежери жамоат транспортида юрар, эҳтимол? Бизда машинада юрмаган бойни гапирадиган одамлар уларда тескарисини, қиммат машинада юрса гапиришар, балки? Чунки, Японияда жамоат фикрига боғлиқлик даражаси, жамоат олдида гапга қолишдан қўрқиш юқори, деб бир неча марта ўқигандим. Агар шунақа бўлса, биздаги қиммат машинада юрувчи ТОП менежер ва унинг Япониядаги жамоат танспортида юрувчи ҳамкасбининг қадрияти бир хил даражада, улардан ҳайратланиш керакмас. Иккаловиям бир хил, одамлар нима дейди гапдан чўчишадиган бир ожиз банда.