Kontenut tal-post
Бир нечта мулоҳазалар ва янгиликларни ёзмоқчиман: On.ai асосчиси Нурболат телеграмдаги сторисларида (учта видеодан иборат) букмекерлар ҳақида яхши фикрлар билдирибди, кўриб эсимга тушган мулоҳаза шуки, ҳар бир бизнеснинг инсоний қиёфаси, ўз принциплари бўлиши керак. Бизнесингиз ҳам гапирган гапингиз ёки ёзган фикрингиз каби сизнинг амалингиздир. Қадриятларингиз шахсий ёки тижорий деб бўлинмаслиги керак. Инсонлар учун кимга яқин юришлари, ким билан доимий суҳбатдош бўлаётганликлари муҳим, бу унинг кунига, амалларига таъсир қилади. Гап фақат инсонлар ҳақида эмас, яхши, фойдали китоб, подкастлар ҳам сиз учун суҳбатдошдир. Куръон билан ҳар куни озгинадан бўлсада ҳамсуҳбат бўлишнинг зарурлиги ҳикматини шундан ҳам тушуниб олиш мумкин. Бизнес яхши юриб кетиши учун жуда бир космик ҳаракатлар шарт эмас, жамоа бўлиб тўхтамасдан маҳсулот устида ишлаш ва уни доимий яхшилаб боришингиз етарли. Илья Стребулаевнинг "Венчурное мышление" китобини ўқимаган тадбиркорлар бўлса ўқишни маслаҳат бераман, зўр фикрлар, инсайтлар топасиз. Marjon га инвестиция жалб қилишнинг биринчи раундини ёпиш арафасидамиз, яқинда батафсилроқ эълон қиламиз. Кейинги йил бошидан Marjon билан Саудия Арабистони ва Миср бозорига чиқаяпмиз, яна учинчи давлат ҳам режада бор, лекин униси ҳали жуда аниқмас.