Kontenut tal-post
Кимгадир болға, мих ва чизмани бериб қўйиш — уни устага айлантириб қўймайди. Ҳаётда тўғри келган одамни олиб келиб, қўлига нарсаларни бериб уй қуришни талаб қилмайсиз, ҳар ҳолда соғлом ақл билан бу имконсиз. Бизнесда бўлса бунга ўхшаш вазиятни кўп кўрамиз. Раҳбарлар энг қиммат дастурларни (CRM, ERP) сотиб олишса ёки ходимга барча шароитни яратиб беришса, иш ўз-ўзидан юришиб кетади деб ўйлашади. Аслида, "инструмент"га эгалик қилиш ва уни ишлата билиш — бутунлай бошқа нарсалар. Болға ҳаммада бўлиши мумкин, лекин фақат устагина ундан фойдаланиб уй қуради. Технология ёки ресурс — бу шунчаки имконият. Натижа эса ўша имкониятни бошқарадиган инсоннинг онги, тажрибаси ва интизомига боғлиқ. Шароит муваффақиятни кафолатламайди, уни фақат тўғри қўлланган кўникма яратади. Asaxiy да икки йилча олдин бир бўлимга биринчи марта ChatGPT Pro олиб берганимни яхши эслайман. Икки ҳафтадан кейин тасодифан ўша профилга кириб қолганимда, бир марта ҳам ишлатилмаганига гувоҳ бўлгандим. Бизнес фақатгина ресурсга эмас, маҳоратга ҳам инвестиция қилишга ўрганиши зарур. Бошқачасига яхши инструмент олиб бериш болға, мих ва чизмани бериб қўйиб одамдан уй қуришни кутиш билан тенг. #hr#xodim#menejment#biznes