TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Shingil
Shingil avatar

TGINSIGHT POST

Post #234

@shingilfikr

Shingil

Viżjonijiet2,260Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatJan 2626/01/2026 04:19
Kontenut

Kontenut tal-post

Мотиваторлар, бизнес коучлар ва бизнес клублар ҳақида. Ўзбекистондаги бизнес коучларнинг ва турли мотиваторларнинг аксариятининг маҳсулотлари менга ёқмайди, бераётган билимларини бефойда, уларни сотиб олишни эса вақт ва маблағни ҳавога совуриш деб биламан. Ва шу билан бирга кам бўлсада, миллат равнақи учун катта манфаат етказаётган кучли бизнес-тренерлар ҳам бор, албатта. Лекин уларнинг ҳаммасига баравар ишонаётган, уларга пул тўлаётган аудитория топилаяпти. Чунки, бозорда талаб ва таклиф қонунияти ишлайди. Маҳсулотга талаб бор, яхши маҳсулот эса кам. Ўша чалакам-чатти мутахассислар шуни сезишаяпти, ечим сифатида ўзларининг ялтироқ, ичи бўш маҳсулотларини таклиф беришаяпти, бозор уни қабул қилаяпти. Муаммога ечим - иккита. Биринчиси - вақт керак. Иккинчиси - сифатли маҳсулотларни кўпайтириш керак. Тушунтираман: Вақт - бозорда кучли менежментга эга бўлган халқаро ва маҳаллий компаниялар кўпайиб бораверади, улар йиллар давомида ўз мактабларидан юзлаб, минглаб кучли мутахассисларни тарбиялаб чиқазишади. Бу занжир реакцияси каби давом этиб кетаверади. Табиийки, бу мактаблардан чиққан ўқувчилар чала коучларни ажрата оладиган салоҳиятга эга бўлишади. Сифатли маҳсулот - бу яхши бизнес тренерлар. Ҳеч қанақа "сув"сиз, амалий кейслар билан ўқитадиган, бир кунда гапириш мумкин бўлган гапни бир неча ойлик дастур қилиб сотмайдиган бизнес коучларимиз бор, улар сафи янада кенгайиши керак. Ва ҳозирги коучингдан бошқачароқ кўринишда, масалан, ўқитиш + амалий консалтинг билан "поддержка" қила оладиган, қайсидир натижа учун пул оладиган тренерлар кўпайиши керак. Шунда нархлар барқарорлашади, таклифларни солиштириш ва яхшисинигина танлаш имкони кўпайиб боради. Яна бир фикр, бизнинг бозоримизга "Субъектив"нинг машҳур чиқишига ўхшаганроқ, фақат бизнес коучларнинг маҳсулотларини ичига кириб чуқурроқ "разбор" қила оладиган эксперт блоги ҳам керак. Бизнес клублар. Ўзбекистондаги энг йирик бизнес клуб аъзоси сифатида шуни айтишим мумкин-ки, бизнес клублар борлиги яхши, лекин ҳозирги форматидан кўра уни янада манфаатли қилиш мумкин. Худди шу моделни "копи-паст" қилиб яна бошқа клублар очилаяпти, сал креативроқ бўлинса, бу клубларни яхшироқ "продукт"га айлантириш, кўпчилик учун самарали кўринишга опкелиш мумкин. Шошилинчда юмалоқ-ёстиқ қилиб ёзганим учун фикрларимни бемалолроқ баён эта олмадим, балки кейинроқ яна изоҳлаб ёзарман. Ҳаммага хайрли кун.