TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Shingil
Shingil avatar

TGINSIGHT POST

Post #252

@shingilfikr

Shingil

Viżjonijiet521Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatMar 2828/03/2026 16:51
Kontenut

Kontenut tal-post

Чегаралар ва цензуралар. Инсоният тарихида айнан бугунгидек давр ҳеч қачон бўлмаган. Ва катта эҳтимол билан, бошқа бўлмайди ҳам. Глобал ривожланиш бизга мисли кўрилмаган, чегарасиз ҳудудни тақдим этди, дунё бир катта қишлоқдек бўлиб қолди гуё. Охирги 70 йил ичида дунё бўйлаб маълумотлар алишиш тезлиги мисли кўрилмаган даражага чиқди, саноатнинг барча соҳаси учун бозор кенгайиб, ишлаб чиқаришлар кўлами ошди, уларни масштаблаштириш осонлашиб кетди, хизматлар бозори эса геометрик прогрессияда ўсди, саёҳатлар ва савдо-сотиқ осонлашиб кетди. Глобал платформалар пайдо бўлиб, давлатлар орасидаги чегаралар фақат харитада бўлиб қолди, виртуал оламда эса бу чегаралар йўқолиб бораяпти. Танганинг иккинчи томони ҳам бор. Бугун Meta, Google, Tik-Tok ва Telegram каби гигантлар бутун дунё аҳолисини ўзларининг «виртуал фуқароларига» айлантириб олди. Бу анъанавий географик давлатлар ва корпорацияларнинг виртуал давлатлари ўртасидаги рақобатни келтириб чиқарди. Корпорацияларнинг иқтисодий манфаатлари нимада? Маълумотлар - янги нефть: Сизнинг ҳар бир фикрингиз, қизиқишингиз ва қадамингиз корпорациялар учун қимматбаҳо хом ашё. Улар бу маълумотларни қайта ишлаб, алгоритмлар орқали сизни керакли истеъмолчига айлантиришади. Диққат иқтисодиёти: Бизнинг вақтимиз - уларнинг даромади. Платформалар бизни иложи борича узоқроқ ушлаб туриш орқали реклама бозорини тўлиқ назорат қилади. Муқобил молия тизими: Ўз ички валюталари ва тўлов тизимларини жорий қилиш орқали улар улкан молиявий айланма ҳам яратишмоқда. Ва албатта, иқтисодий манфаатлардан бошқа қатор муҳим сабаблар ҳам борки, шунинг учун, географик давлатлар бу курашда ютқазмаслик ва назоратни қўлдан бой бермаслик учун виртуал оламга ҳам чегара қўйишга мажбур бўлишади деб ўйлайман. Менинг прогнозим шуки, яқин йилларда кўплаб давлатлар ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида интернетга қатъий чегаралар ва кучли цензура киритишса керак. Ўйлашимча, биз эркин интернетнинг сўнгги даврида яшаяпмиз.