Kontenut tal-post
Top of mind бўлиш учун нима керак? Охирги йилларда бизнес коучларда ўқиб чиққан кўпчиликда учрайдиган бир муаммони кўраяпман - билимларни қўллай олмаслик. Коучлар улашадиган билимлар - бу одатда: а) кейсларни таҳлил қилиб топилган назариялар; б) гипотезаларнинг тасдиғи исботланган кейслардир. Одатда ҳар иккиси ҳам мингтадан битта ёриб чиққан энг муваффақиятли компаниялар кейслари бўлади. Қолган компаниялардан эса биттагина кейс олинади - муваффақиятсизлик кейси. Коучларда ўқиб чиққан кўп тадбиркорлар top of mind ярата олишмайди, ўртамиёна ёки заиф қатлам бўлиб қолишади, чунки уларда ресурслар етишмайди. Бу ресурслар: - Тажриба (тажрибали жамоа) - Маблағ - Мақсад - Харизма Хуллас, ўқиш бошқа, уқиш бошқа, уққанини қила олиш яна бошқа фазилатдир. Ўйлаб кўрсам, исломда ҳам шу экан, билганинг етарлимас, англаш, тафаккур қилиш керак, тафаккур эса амалга олиб борса фойда беради. Зеро, дунёдаги ҳар бир нарсанинг исломда тасдиғи, шарҳи бор.