TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1012

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры808Количество просмотров
Опубликован1 авг.01.08.2024, 14:43
Содержимое поста

Содержимое

«Адолат» СДП Марказий аппаратида «Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунларнинг мазмун-моҳияти» мавзусида сиёсий ўқув машғулоти бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий Кенгашлар раислари ва ходимлари иштирок этишди. Ўқув машғулотининг асосий мақсади – партия фаолларини сайлов жараёнларига тайёрлаш ва уларга зарур билим ва кўникмаларни етказишдан иборат бўлди. Тадбир аввалида партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова сайлов бу ҳар қандай сиёсий партия учун ўтган даврдаги фаолиятига чинакам баҳо бериладиган муҳим сиёсий жараён бўлиши билан биргаликда, вакиллик органларига ўз номзодларини кўпроқ сайлаш орқали мақсад ва ғояларини самарали амалга оширишда, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашда, бир сўз билан айтганда, келгусидаги муваффақиятларини таъминлаб берувчи асосий имконият эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, партия етакчиси ушбу муҳим сиёсий жараёнда партиянинг муваффақияти кўп жиҳатдан партия вакиллари ва кадрларининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлиги ва касбий салоҳиятига боғлиқ эканлигига урғу берди. Тадбир давомида партия Марказий аппаратининг масъул ходимлари ва экспертлар томонидан мавзу юзасидан маърузалар қилиниб, иштирокчилар сайлов қонунчилиги ва сиёсий партиялар фаолиятига оид қонунларнинг мазмун-моҳиятини ўрганишди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube