TGINSIGHT CHAT
Robaxon Maxmudova
@Maxmudova_Robaxon
ПолитикаМахмудова Робахон Анваровна Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги "Адолат" СДП фракцияси раҳбари 🌎adolat.uz ✅instagram.com/robaxon_maxmudova ✅fb.com/61555879323215
Последние посты
Стр. 1 из 84 · 1,001 постов
Опубликован 24 апр.
🔴 ✅ “Adolat” SDP fraksiyasi vakillari sog‘liqni saqlashning birlamchi bo‘g‘inida aholini dori vositalari bilan ta’minlash tizimini yanada yaxshilash masalasiga e’tibor qaratdilar. Shuningdek, davlat budjetidan ajratilayotgan mablag‘lardan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida ayrim ixtisoslashtirilgan tibbiyot markazlarining moliyaviy barqarorligini ta’minlash masalasini ko‘rib chiqish taklifini ilgari surdilar. 🏢Veb-sayt | 📱Telegram | 📱Facebook|📱YouTube | 📱Instagram|📱X | 🔄ParlamentTV_RADIO | ◽Yoshlar parlamenti
Опубликован 24 апр.
🏢Markaziy Osiyoning yashil kelajagi – umumiy mas’uliyatimiz Ostonada bo‘lib o‘tgan Mintaqaviy ekologik sammit Markaziy Osiyo xalqlari taqdirida yangi sahifa ochdi. Davlatimiz rahbarining ushbu nufuzli anjumandagi ishtiroki va ilgari surgan tashabbuslari mintaqa kelajagini belgilashda muhim ahamiyat kasb etadi. 🚨BATAFSIL 🏢Veb-sayt | 📱Telegram | 📱Facebook|📱YouTube | 📱Instagram|📱X | 🔄ParlamentTV_RADIO | ◽Yoshlar parlamenti
Опубликован 23 апр.
🔴🟦🟦🟦 Аҳолини дори воситалари билан таъминлаш тизимини янада яхшилашга эътибор қаратилди 🔴 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида Ҳисоб палатасининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди. Тақдим этилган ҳисоботда давлат бюджети маблағларининг шаклланиши ва сарфланишида қонунийлик, мақсадлилик ҳамда самарадорликни таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар баён этилган. ✒️ Шунингдек, фракция аъзолари муҳокамалар чоғида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида аҳолини дори воситалари билан таъминлаш тизимини янада яхшилаш масаласига эътибор қаратди. ❗️Партия электоратининг салмоқли қисми таълим ва тиббиёт соҳаси вакилларидан иборат эканини инобатга олиб, мазкур йўналишларга ажратилаётган бюджет маблағларининг манзилли ва самарали сарфланиши масаласига аҳамият берилди. ➡️БАТАФСИЛ ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 23 апр.
🟦🟦🟦🟦🟦 ⚖️ ФРАКЦИЯДА МУҲОКАМАЛАР🗣 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube
Опубликован 23 апр.
🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Ҳунарли аёл — оила чироғи, жамият таянчи. Ангрендаги "Бобо-тоғ" маҳалласида бу ҳақиқат амалий исботини топмоқда: Партия раҳбари маҳалладаги "Оила ва хотин-қизлар маскани" ҳамда "Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази"да бўлиб, бу ерда хотин-қизлар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 23 апр.
“Бобо-тоғ” маҳалласи — аёллар бандлиги ва ижтимоий ҳимоясининг намунали манзили Аёли эъзозланган, хотин-қизларнинг орзу-ниятлари қанот қоққан юртда файз ва барака бўлади. "Маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш орқали оилалар фаровонлигини ошириш кўзлангани ҳам шу туфайлидир. Ангрен шаҳридаги “Бобо-тоғ” маҳалласи мисолида бу эзгу мақсадлар қандай қилиб ҳаётий ҳақиқатга айланаётганига гувоҳ бўлдик. Илгари маҳалла аёллари ўз иқтидорларини намоён этиш ёки ҳунар ўрганиш учун узоқ масофа босиб, шаҳар марказига боришга мажбур бўларди. Бугун эса вазият тубдан ўзгарди. “Оила ва хотин-қизлар маскани” маҳалла аёллари учун ҳақиқий маҳорат мактабига айланди. Бу ерда тикиш-бичиш ва қандолатчилик сирларини ўрганаётган хотин-қизлар ҳунар эгаллаб, жамиятда ўз ўрнини топмоқда. Маҳаллада янгидан ташкил этилган “Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази” эса улар учун икки карра имконият эшигини очди. Бу ерда ҳам бандлик, ҳам соғлом турмуш тарзи бир нуқтада мужассамлашган. Йўлга қўйилган қандолатчилик ва тикувчилик йўналишлари бўйича амалий машғулотлар натижасида, кўплаб хотин-қизлар мустақил даромад манбаига эга бўлмоқда. Бу эса оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш билан бирга, маҳалланинг ижтимоий қиёфасини ҳам юксалтиради. Дарҳақиқат ҳунарли аёл — жамият таянчи, оиланинг чироғидир. “Бобо-тоғ” маҳалласидаги бу каби хайрли ишлар инсон қадрини улуғлашга қаратилган катта ислоҳотларнинг кичик бир меваси, албатта. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 23 апр.
🔴🟦🟦🟦 Ангренда ижтимоий адолат тантанаси: “Оилалар мустаҳкамлигини кафолатлайлик!” Оила — жамиятнинг узвий бўлаги. Унинг мустаҳкамлиги нафақат маънавий барқарорлик, балки мамлакат истиқболининг гарови саналади. Шу мақсадда Ангрен шаҳридаги “Мирзо Улуғбек” маҳалласида ўтказилган “Оилалар мустаҳкамлигини кафолатлайлик!” акцияси доирасидаги давра суҳбати қизғин мулоқот ва муҳим ташаббусларга бой бўлди. Тадбирни Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов кириш сўзи билан очиб берар экан, ҳудудда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш ва оилалар фаровонлигини ошириш борасидаги долзарб вазифаларга тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари Робахон Маҳмудова сўзга чиқди. — Бугун биз оила мустаҳкамлиги ҳақида гапирар эканмиз, жамиятимиздаги энг оғриқли нуқталарга тўхталиб ўтишимиз даркор. Афсуски, арзимас сабаблар билан ажрашаётган ёш оилалар тақдири, нотинч хонадонларда кузатилаётган жиноятлар барчамизни бирдек ташвишга солмоқда. Кўп ҳолларда оилалар парокандалиги, болаларнинг етим қолишига аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан қилинаётган зўравонликлар сабаб бўлмоқда, — деди Сиёсий Кенгаш раиси. Партия етакчиси ўз нутқида, шунингдек, адолат остонадан, яъни оиладан бошланишини алоҳида таъкидлаб, жамиятда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мутлақо янги тизим яратилганини эътироф этди. — Яхши биласизки, илгари бундай ҳолатлар "оиланинг шахсий масаласи" сифатида ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қолиб, яшириб келинарди. Бироқ бугун вазият тубдан ўзгарди. Бундай лоқайдлик инсон тақдирига, миллат келажагига хиёнат эканини англаб етдик. Шу боис, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 3 мартида қабул қилинган Фармон мавжуд тизимни мутлақо янги босқичга олиб чиқди, — деди Робахон Махмудова. Давра суҳбати давомида соҳа мутахассислари томонидан тизимли таҳлиллар баён қилинди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодирахон Джанибекова аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ва бу борада депутатлар зиммасига юкланган юксак масъулият ҳақида сўз юритди. "Нуроний" жамғармаси Ангрен шаҳар бўлими раиси Эсонали Карабаев зўравонликка қарши курашишда миллий тарбиянинг ўрни ва бу жараёнда эркакларнинг оила олдидаги бурчи масалаларига тўхталиб ўтди. Учрашув иштирокчилари бир овоздан таъкидлаганларидек, оилада зўравонлик ва адолатсизликка нисбатан жамиятда муросасизлик муҳитини яратиш — бугуннинг энг муҳим талабидир. Давра суҳбатида маҳаллалардаги “еттилик” тизими ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга ошириладиган “йўл харитаси”ни белгилаб олиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Тадбир сўнгида бир гуруҳ фаол хотин-қизлар партия аъзолигига қабул қилинди. Робахон Маҳмудова янги сафдошларимизга аъзолик гувоҳномаларини топшириб, уларнинг ижтимоий адолатни қарор топтириш йўлидаги ишларига муваффақият тилади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 23 апр.
“Янги Ангрен” мажмуаси: Маънавият ва спорт уйғунлигида янги босқич Жамиятда адолат ва маърифат барқарор бўлиши учун инсоннинг ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, юртимизда эски ва қаровсиз қолган иншоотларни янги ҳаёт бахш этган ҳолда халқимизга қайтариш хайрли анъанага айланган. Ангрен шаҳридаги “Мирзо Улуғбек” маҳалласидаги собиқ “Дукент” маданият маркази негизида барпо этилган “Янги Ангрен” маданият ва спорт мажмуаси билан танишганимиз ҳам шу туфайли. Ушбу масканнинг бугунги замонавий ва файзли кўриниши — вақтида билдирилган тўғри таклиф ва пухта ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг амалий самараси, албатта. Сабаби мажмуа нафақат ташқи қиёфаси, балки фаолияти ранг-баранглиги билан ҳам бизни қувонтирдию Бу ердаги “BOOK CAFE” ёшларнинг севимли масканига айланиб улгурган. Китобхонлик маданиятини юксалтириш — миллат тафаккурини бойитиш эканини яхши англаган ҳудуд аҳолиси, айниқса, ўқувчи-ёшлар бундан унумли фойдаланилмоқда. Тасвирий ва амалий санъат тўгараклари, шунингдек, миллий қадриятларимизни тарғиб этувчи фольклор ансамблининг мавжудлиги маҳаллада маданий муҳитнинг нақадар бой эканидан далолат беради. Маданият ва спортнинг бир мажмуада жамланиши ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш билан бирга, жисмоний соғлом авлодни тарбиялашга йўл очади. Биз учун энг муҳими, маҳалла аҳли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар ўзлари истаган йўналишда ижод қилиши, спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратилганидир. Бу каби мажмуалар жамиятда ижтимоий аҳилликни мустаҳкамловчи, маданият нафасини ҳар бир хонадонга олиб кирувчи маърифат маркази бўлиб хизмат қилади. Шубҳа йўқки, маданияти бой, китобга меҳр қўйган ва жисмонан соғлом авлоди бор халқнинг келажаги ҳамиша порлоқ бўлади. Биз бундай эзгу ташаббусларни доимий қўллаб-қувватлаймиз. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 23 апр.
🔴🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 Айни кунларда "Янги Ангрен" маданият ва спорт мажмуаси ёшлар ҳамда маҳалла аҳли учун маънавий-маърифий ва жисмоний камолот масканига айланган. Партия раҳбари ушбу марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, замонавий кўринишдаги муассасада ташкил этилган "BOOK CAFE" китобхонлик зонаси, тасвирий ва амалий санъат тўгараклари, миллий қадриятларни тарғиб этувчи фольклор ансамбли, шунингдек, спорт йўналишларидаги ишлар самараси билан қизиқди. ✍️ Мажмуа ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга ёрдам бериш билан бирга, жисмонан бақувват ва маънан етук авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда. Хотин-қизлар ҳамда ёшлар ўзлари истаган йўналишда ижод қилиши ва спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган. ❗️Бундай масканлар маҳаллада маданий муҳитни юксалтириб, ижтимоий аҳилликни мустаҳкамловчи маърифат марказларига айланиб бормоқда. Партия етакчиси шу каби эзгу ташаббуслар "Адолат"чиларнинг доимий эътиборида эканлигини, ижтимоий аҳамияти катта бўлган мазкур марказлар фаолиятини янада кенгайтириш ҳамда уларни ҳар бир ҳудудда ташкил этиш лозимлигини таъкидлади. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 22 апр.
🔴🟦🟦🟦 Ангрендаги “Indigo” боғчаси: Тадбиркорлик ва ижтимоий масъулият уйғунлиги Юртимизда кечаётган ислоҳотларнинг бош мақсади — инсон қадрини улуғлаш ва фарзандларимизнинг порлоқ келажагини таъминлашдан иборат. Бу борада давлат ва хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларининг ташкил этилиши нафақат соҳадаги қамровни кенгайтирмоқда, балки маҳаллаларда ижтимоий муҳитни тубдан яхшилашга хизмат қиляпти. Ангрен шаҳрига ташрифимиз доирасида “Мирзо Улуғбек” маҳалласида янгидан қад ростлаган “Indigo” номли давлат-хусусий шерикликдаги мактабгача таълим ташкилотида бўлдик. Муассаса билан танишиш жараёнида энг аввало тадбиркорлик фаолияти учун яратилган кенг имкониятларнинг амалий ифодасини кўрдик. Икки қаватли, замонавий қиёфа касб этган ушбу бино 175 нафар болажон учун мўлжалланган. Эътиборлиси, муассаса замон талабларига тўлиқ мос равишда қайта таъмирланиб, жажжи авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва билимли бўлиб улғайиши учун барча қулайликлар яратилган. Бу ердаги шароитлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, болажонлар учун махсус жиҳозланган 5 та гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган. Ўқув машғулотлари хоналари, шинам ётоқхона, замонавий ошхона ва спорт зали ёш авлод ихтиёрида. Ҳар бир хона ва очиқ ҳаводаги болалар майдончалари хавфсизлик ва эстетик талаблар асосида бунёд этилган. Тадбир давомида маҳалла фаоллари ва соҳа мутахассислари билан кечган мулоқотда мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотлар, ёшлар тарбияси ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари диққатимиз марказида бўлди. Биз учун асосийси — ҳар бир боланинг маҳалласидан чиқмай туриб, сифатли таълим-тарбия олишига эришишдир. “Мирзо Улуғбек” маҳалласидаги бу каби масканлар келажакдаги буюк олимлар, ватанпарвар инсонлар камол топадиган маърифат ўчоғи бўлиши, шубҳасиз. Зотан, болажонларимизнинг қувончи ва уларнинг камоли — адолатли жамият қуриш йўлидаги энг катта ютуғимиз. Биз бу каби хайрли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда давом этамиз. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 22 апр.
Ангрендаги "Мирзо Улуғбек" маҳалласида: Ислоҳотлар кўзгуси ва халқ билан мулоқот маскани Бугунги кунда барча янгиланишларнинг остонаси маҳалладан бошланмоқда. Шундан келиб чиқиб, нафақат марказий, балки энг чекка ҳудудлардаги маҳалла идоралари ҳам замонавий қиёфа касб этиб, халқимизга хизмат қилишнинг мутлақо янги тизимига ўтмоқда. Ангрен шаҳридаги "Мирзо Улуғбек" маҳалла идораси биноси билан танишар эканмиз, бунга яққол ишонч ҳосил қилдик. Илгариги пастқам ва эски бинолар ўрнида бугун маҳалла “еттилиги”нинг самарали ишлаши учун барча қулайликларга эга ёруғ ва шинам хоналар ҳозирланган ҳамда ҳақиқатан ҳам, ҳавас қилгулик. Маълумотга кўра, бу ерда 1 555 та хонадон, 2 089 та оила бор ва 4 688 нафар аҳоли яшайди. Маҳалла маркази эса фуқаролар учун хизмат кўрсатувчи яхлит мажмуага айланган. Жумладан, замонавий сартарошхона ва тикувчилик хонаси хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминламоқда. Дорихона, озиқ-овқат дўкони ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш мини цехи аҳолининг кундалик эҳтиёжларини қондирмоқда. Мактабгача таълим ташкилотининг мавжудлиги эса фарзандларимиз тарбияси ишончли қўлларда эканидан далолат беради. Алоҳида таъкидлаш жоизки, бундай хайрли ишлар замирида нафақат давлат эътибори, балки маҳалланинг ўз жонкуяр тадбиркорларининг ҳиссаси ҳам бор. Маҳалла адолат ва ҳамжиҳатлик маскани эканини амалда исботлаб, беминнат ҳиммат кўрсатаётган Аъзам Назаров каби тадбиркорларимиздан аҳоли миннатдор. Бизнинг мақсадимиз — мана шундай замонавий маҳаллалар сонини кўпайтириш ва “еттилик” тизимини халқнинг чинакам кўмакчисига айлантиришдир. Зеро, маҳалла обод бўлса, юрт обод бўлади, инсон қадри қарор топади. ⚖️Расмий саҳифаларимиз
Опубликован 22 апр.
🔴🟦🟦🟦🟦🟦 🔴 "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова "Оилалар мустаҳкамлигини кафолатлайлик!" акцияси доирасида бугун Ангрен шаҳрида бўлди. Партия раиси шаҳардаги "Мирзо Улуғбек" маҳалласида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда "маҳалла еттилиги" вакиллари билан мулоқот ўтказди. ✍️ Шунингдек, партия етакчиси маҳаллада янги қад ростлаган "Indigo" номли давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасасида бўлиб, тадбиркорлик фаолияти учун яратилган кенг имкониятлар ҳамда муассаса фаолияти билан танишди. Батафсил юқоридаги лавҳада👆 ⚖️Расмий саҳифаларимиз