Содержимое
#Сайлов_2024 #Сирдарё_вилоят_Кенгаши Ҳар бир имзо замирида сайловчиларимиз ишончини оқлаш масъулияти бор Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайловида сиёсий партиялар иштирокини таъминловчи дастлабки муҳим жараён – имзо йиғиш тадбирлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Уларда сиёсий партиялар томонидан сайловчилар ишончини қозониш, олдинда белгиланган устувор вазифа ҳамда мақсадлар бўйича тушунтириш ва маълумотлар беришга ҳам алоҳида эътибор бериляпти. Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан ўтказилаётган шундай тадбирлар Сирдарёда ҳам кенг қанот қоқиб, вилоятдаги «адолатчилар» аҳолининг турли соҳа вакилларини бир мақсад атрофида бирлаштирди. Жумладан, партиянинг Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган имзо йиғиш жараёнида Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, ҳудудий ва маҳаллий кенгашлар ходимлари, партия фаоллари, тиббиёт соҳаси вакиллари, ёшлар иштирок этди. Партия етакчиси имзо йиғиш жараёнини кузатар экан, унда қатнашаётган сайловчиларнинг партия фаолияти билан қай даражада хабардорлиги, лойиҳа ва ташаббуслари бўйича фикрларини билишга қизиқди. Қайд этиш жоизки, партия электоратининг катта қисмини ташкил этадиган тиббиёт соҳаси вакилларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакатда соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш, тиббий маданиятни юксалтиришда соҳа ходимларига елкадош бўла олади. Ўтган даврда юқоридаги пировард мақсадлардан келиб чиқиб, «Адолат» СДП томонидан барча ҳудудларда бўлгани каби Сирдарёда ҳам «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!», «Бор меҳримиз сенга, болажон!», «Ёшлар саломатлиги – партия эътиборида!», «Қандли диабетга қарши курашиш ҳафталиги» лойиҳалари асосида кенг кўламли тадбирлар ташкил этилди. Мулоқотларда асосан сайловчилар манфаати, орзу-истаклари рўёбига қаратилган таклиф ва ташаббусларни илгари суриш, уларни амалиётга татбиқ этиш орқали кўламдор натижаларга эришиш партиянинг диққат марказида эканига урғу берилди. Робахон Махмудова жараёнга жалб этилган партия вакиллари билан суҳбат чоғида бу йилги сайловларнинг ўзига хос томонлари, амалдаги сайлов қонунчилигида рўй бераётган ўзгариш ва янгиликлардан бохабар бўлиб бориш, бу борада партия хайрихоҳларининг сиёсий билимларини ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, сирдарёлик «адолатчилар» бўлажак сайловда фаоллик билан қатнашишига, «Адолат»нинг ҳар бир маҳалла, хонадонга кириб боришида жонбозлик кўрсатишига ишонч билдирди. Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube