Содержимое
#Сайлов_2024 #Сирдарё_вилоят_Кенгаши Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Гулистон давлат педагогика институтида партиянинг ҳудудий Кенгаш ходимлари, маҳаллий кенгашлар раислари иш фаолиятини такомиллаштириш, партия ходимларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган сиёсий ўқув-семинарида иштирок этди. Сиёсий Кенгаш раиси сайлов кампанияси даврида партия томонидан келгусидаги мақсад ва режаларни белгилаб олиш, жараёнга пухта ва аниқ стратегик режалар билан тайёрланиш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади. Шу мақсадда ўтказилаётган мазкур семинар ҳам, энг аввало, ҳар бир «адолатчи»нинг сайловда партияни қўллаб-қувватлаши, бу борада тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда муҳим дастуриламал вазифасини ўтайди. Батафсил юқоридаги лавҳада🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube