Содержимое
Юрт фахрига айланган ўғлонлар! Бугун барчамиз икки карра шонли ғалабага гувоҳ бўлдик. Бокс бўйича маҳоратли спортчимиз Ҳасанбой Дўстматов ва таэквандочимиз Улуғбек Рашитов Париж – 2024 Олимпиада ўйинларида ўзбек ўғлонларининг тенгсиз эканини амалда кўрсатиб, чемпионликни қўлга киритишди. Баракалла, йигитлар! Бу ғалабалар нафақат шахсий ютуқларингиз, балки бутун Ўзбекистоннинг шарафи ва ғуруридир! Сизлар ўз маҳоратингиз, ирода ва қатъиятингиз билан дунё аренасида Ватанимиз байроғини юқори кўтардингизлар. Шу билан бирга, юртга бўлган чексиз муҳаббат ва садоқатингиз орқали Янги Ўзбекистон ёшларининг нималарга қодирлигини яна бир бор бутун дунёга намоён қилдингизлар. Биз сизлар билан фахрланамиз ва келгусида ҳам бундан юксак марраларни забт этишингизга ишонамиз. Ғалабангиз муборак бўлсин, чемпионлар! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube