TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1038

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры376Количество просмотров
Опубликован9 авг.09.08.2024, 11:05
Содержимое поста

Содержимое

#Сиёсий_ўқув #Жиззах_вилоят_Кенгаши Янги ғоялар, муҳим ташаббуслар билан сайловчилар қалбига кириб борамиз! Албатта, сайловчилар билдирган юксак ишончни оқлаш ҳар бир сиёсий партия олдига қўйилган устувор мақсад. Шу жиҳатдан олиб қаралса, халқ манфаатини олий қадрият деб билувчи партиямиз бугунги қизғин сиёсий жараённинг фаол иштирокчисига айлансагина, унга бўлган ишонч юксалади. Шу мақсадда ҳудудий ва маҳаллий кенгашлар, бошланғич партия ташкилотларидаги ходимлар, партия аъзоларининг жорий сайловни муваффақиятли ўтказиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий позициясини мустаҳкамлаш борасида сиёсий ўқув тадбирлари ўтказиляпти. Аҳамиятлиси, ўқувларда партия етакчиси ҳам иштирок этиб, «адолатчилар»нинг сайлов қонунчилиги, партия фаолиятига оид ҳуқуқий норма ва янгиликлардан бохабарлигини оширишга ҳисса қўшмоқда. «Адолат»нинг янги ғоялар, муҳим ташаббуслар билан сайловчилар қалбига кириб боришида партиядошларимизни янада фаолликка ундаш мақсадида «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова борган галдаги манзил Жиззах вилояти бўлди. Партиянинг вилоят ва туман-шаҳар кенгашлари раислари, депутатлар, «Ёшлар қаноти» ва «Аёллар қаноти» аъзолари, ОАВ вакиллари иштирокидаги сиёсий ўқувда сайловнинг амалга оширилиш босқичлари, қонунчиликда акс этган ҳуқуқий асослар мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. Батафсил Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube