TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
#Сиёсий_ўқув #Жиззах_вилоят_Кенгаши «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова ҳудудий ва маҳаллий кенгашлар, бошланғич партия ташкилотлари аъзоларининг бўлажак сайловни муваффақиятли ўтказиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий позициясини мустаҳкамлаш борасида сиёсий ўқув тадбирларида иштирок этмоқда. Партия етакчисининг бу галги манзили Жиззах вилояти бўлди. Партиянинг вилоят ва туман-шаҳар кенгашлари раислари, депутатлар, «Ёшлар қаноти» ва «Аёллар қаноти» аъзолари, ОАВ вакиллари иштирокидаги сиёсий ўқувда сайловнинг амалга оширилиш босқичлари, қонунчиликда акс этган ҳуқуқий асослар мазмун-моҳияти кўриб чиқилди. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube