TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1077

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры807Количество просмотров
Опубликован17 авг.17.08.2024, 13:08
Содержимое поста

Содержимое

#Сиёсий_ўқув Сиёсий ўқувда ижтимоий-сиёсий мавзулар муҳокама қилинди «Адолат» СДП Марказий аппарати ходимларининг навбатдаги сиёсий ўқуви «Сайлов кампанияси бошланганидан буён партия тизимида қилинган ишлар», «Париж-2024» ёзги олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг муваффақиятли иштироки», «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини олган ўзбек аёллари» мавзуларига бағишланди. Ўқувни «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова кириш сўзи билан очиб, сиёсий ўқувлар иштирокчиларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда, шунингдек, қонунчиликдаги янгиликлар борасидаги билимини ошираётганини таъкидлади. Бунда маърузачиларнинг қизиқарли, долзарб мавзуларни ёритиш учун интерфаол тақдимот ва маърузалардан фойдаланаётгани яхши самара бераётганига алоҳида тўхталди. Шундан сўнг, янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятлари, сайловни ўтказиш тартиб ва босқичлари, депутатликка кўрсатиладиган номзодларнинг қонун чиқарувчи ҳокимият органлари тизимида тақсимланиш кўрсаткичлари юзасидан тақдимот қилинди. Маълумотга кўра, янгича амалиёт – аралаш сайлов тизими, мажоритар-пропорционал йўналишда сайловчи аниқ бир шахс ёки сиёсий партияга овоз беради. Жараёнда 30 мингга яқин номзод, 120 мингдан зиёд сайлов кампанияси аъзоси, 90 мингга яқин номзодларнинг ишончли вакили ҳамда 70 мингдан зиёд маҳаллий ва хорижий кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, сиёсий ўқувда «Париж-2024» ёзги олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг иштироки, қўлга киритилган ютуқлар сарҳисоби бўйича маълумот ҳам берилди. Ҳақиқатан ҳам, 208 та давлат вакиллари қатнашган мусобақада спортчиларимиз юксак матонат, маҳорат ва ирода кўрсатиб, дунёда 13-ўрин, Осиёда 4-ўрин, МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади. Бир йўла 3 нафар спортчимиз «икки карра олимпия чемпиони», деган юксак шарафли номга сазовор бўлди. Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини олган ўзбек аёллари» мавзусидаги тақдимот кўпчиликнинг эътиборини тортди. Қайд этилишича, бугунга қадар мазкур олий давлат мукофоти билан 105 киши тақдирланган бўлса, уларнинг 17 нафарини аёллар ташкил қилади. Тақдимот давомида барча қаҳрамонлар иштирокчиларга таништирилди. Улар орасида «Адолат» СДП аъзоси Муҳаббат Шаропова борлиги барчани бирдек қувонтирди. Анъанага мувофиқ, сиёсий ўқув давомида жамиятда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бу борада партия ходимларининг фаоллигини ошириш мақсадида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг «Менга етиб келмаган хат» ҳикояси ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, сиёсий ўқув иштирокчилари томонидан ҳикоянинг бугунги кундаги аҳамияти, қаҳрамонлар тақдири ва унда илгари сурилган ғоя бўйича фикрлар алмашилди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube