Содержимое
#Сайлов_2024 #Менинг_танловим_обод_ватаним #Самарқанд_вилоят_Кенгаши “Адолат” СДП сайловга янги ғоя ва ташаббуслар билан кириб келмоқда Маълумки, жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастури лойиҳасини такомиллаштириш учун ҳудудларда партия фаоллари иштирокида оммавий эшитувлар, учрашувлар ўтказилиши белгиланган. Бугун кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳри партиянинг 2024-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури лойиҳаси муҳокамаси юзасидан биринчи оммавий эшитув тадбирига мезбонлик қилди. Унда Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова, вилоят ва маҳаллий кенгашлар ходимлари, партия фаоллари, депутатлар, ёшлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирни партия етакчиси кириш сўзи билан очиб, янги Сайловолди дастури лойиҳаси халқимиз орзу-истаклари, фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, кўплаб соҳаларда ривожланиш истиқболларини қамраб олиш ва халқчил таклифларни илгари суришда партиянинг келгуси беш йилликдаги стратегик ҳужжати бўлиши кутилаётганини эътироф этди. Қолаверса, ушбу муҳокама жараёни, тадбир иштирокчилари томонидан билдирилган ҳар бир таклиф ва тавсия дастурни янада мукаммаллаштириш ҳамда амалиётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube