TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1097

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры1,040Количество просмотров
Опубликован24 авг.24.08.2024, 16:17
Содержимое поста

Содержимое

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 #ҚУТЛОВ Ҳурматли Нариман Маджитович! Сизни мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг Фармонига асосан юксак эътироф – “Фидокорона хизматлари учун” орденига муносиб кўрилганингиз билан самимий табриклайман! Сизнинг юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтириш, инсон қадрини улуғлаш каби эзгу мақсадлар йўлида амалга ошириб келаётган ишларингиз таҳсинга сазовор. Эл-юрт дарди билан яшайдиган жонкуяр сенатор сифатида биз сизни ҳамиша халқ орасида кўрамиз. Шу боисдан сизнинг фидокорона фаолиятингизга бўлган эътирофни барча партиядошларимизга ва хайрихоҳларимизга бўлган эътибор, деб биламиз. Ўз навбатида, ушбу юксак мукофот Сиз қатори барча “Адолат”чиларни янада фаол меҳнат қилишга ундайди. Фурсатдан фойдаланиб, Сизга партиямизнинг нуфузини ошириш, унинг ғоя ва мақсадларни рўёбга чиқаришда юз минглаб партиядошларимиз учун ибрат бўлиб, ўзингизнинг куч-ғайратингизни аямай, фидойилик кўрсатиб келаётганингиз учун миннатдорчилик билдираман ҳамда келгуси фаолиятингизда улкан зафарлар тилаб қоламан! Ҳурмат билан, Робахон Махмудова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube