Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 #ҚУТЛОВ Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, улар ўзларининг камтарона меҳнатлари билан юксак даражадаги ишларни бажариб, халқ орасида катта обрў-эътибор топадилар. Партиямиз фаоли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Қарши давлат университетининг миллий ғоя, маънавият асослари кафедраси профессори Абдураҳим Панджиевич Иркаев ана шундайлар сирасидан. У кишининг ёш-авлод таълим-тарбияси борасидаги хизматлари таҳсинга сазовор. Буюк келажак сари дадил қадам ташлаётган янги Ўзбекистонимизнинг ҳар томонлама ривожлантиришда, юртимизнинг таянчи ҳисобланган ёшларимизни Ватанга содиқ руҳда тарбиялашда билим ва тажрибасини аямай меҳнат қилиб келаётган Абдураҳим Панджиевич мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг Фармонига асосан “Эл юрт ҳурмати ордени” билан тақдирланди. Биз фурсатдан фойдаланиб, Абдураҳим Панджиевич Иркаевга мустақил Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини кўзлаб улкан ишларга бош бўлаётганликлари ва партиямиз ғояларини халқимиз орасида кенг тарғиб этаётганликлари ҳамда истиқболимиз эгаларини маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялаш ва жонажон мамлакатимизни дунё миқёсидаги нуфузини янада ошириш борасидаги улкан ишларига бундан кейин ҳам ривож тилаймиз. Ҳурмат билан, Робахон Махмудова, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube