TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1100

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры558Количество просмотров
Опубликован28 авг.28.08.2024, 10:49
Содержимое поста

Содержимое

Сиёсий майдонда раҳбар аёллар кўпайиши тарафдориман – Робахон Махмудова – Бугунги кунда партиямиз аъзолари 1 миллион 100 минг нафардан ортиқни ташкил этаётган бўлса, улардан 52 фоизи хотин-қизлардир. Партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларининг 62 фоизи, партиямиз аъзоси бўлган сенаторларнинг эса 33 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Охирги 4 йилда фракциямизнинг аёл аъзолари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 27 та қонун лойиҳасига ташаббускор бўлишди. Жумладан, парламентдаги бир гуруҳ аёл депутатларимиз томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Сайлов кодексининг 70- ва 91-моддаларига сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизига оширишни таклиф этишди. Ушбу таклиф инобатга олиниб, Сайлов кодексига тегишли ўзгаришлар киритилди. Бу эса, ўз навбатида, партиямизнинг хотин-қизларга бўлган муносабати ва, энг муҳими, ишончи юқори эканлигидан далолат беради. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube