Содержимое
#ҚУТЛОВ Юрт номини танитар асл фарзандлар! Қадрли ватандошлар! Хабарингиз бор, бугун дунё жамоатчилигининг эътибори яна Парижга қаратилган. Боиси айни дамларда Франция заминида бўлиб ўтаётган ХХХIII ёзги паралимпия ўйинлари қизғин паллага кирди. Албатта, жараёнларни кузата туриб, "имконияти чекланган" деган жумланинг амалда юксак матонат, сабр ва ирода ортидан йўқликка юз тутишига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу нуфузли спорт мусобақада юртимиздан 9 та спорт тури бўйича 65 нафар пара-атлет 113 та лицензия билан иштирок этмоқда. Қувонарлиси шундаки, мамлакатимизда ҳали “Париж-2024” ғалаба нашидаси, олимпиада шукуҳи сўнмасдан туриб, паралимпия ўйинларида иштирок этаётган умидли спортчиларимиз делегациямиз ҳисобига ўзларининг муваффақиятлари билан муносиб ҳисса қўшиб, юртдошларимиз олқишига сазовор бўлмоқдалар. Хусусан, Т11 классида узунликка сакраш дастурида иштирок этган юртдошимиз Асила Мирзаёрова илк олтин медаль соҳибасига айланди. Ғолиба қизимиз 5,24 метр натижа қайд этиб, энг юқори поғонадан жой олгани ҳар бир ватандошимизга ғурур ва ифтихор бахш этди. Аҳамиятли томони шундаки, ушбу кўрсаткич нафақат янги Паралимпия ўйинлари китобига рекорд сифатида киритилди, балки Янги Ўзбекистон номини яна бир карра оламга танитди. Ушбу ғалаба билан Асила Мирзаёровани муборакбод этамиз ва унинг ютуқлари бардавом бўлишига ишонамиз! Шу билан бир қаторда истиқлолимизнинг 33 йиллигига ўзининг юксак натижалари билан муносиб ҳисса қўшган кумуш медаль соҳибаси Зиёда Исоқова ҳамдабронза медали соҳибаси Муслима Одиловаларни ҳампартиядошларимиз номидан муборакбод этамиз! Ғалабалар барчамизга муборак бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube