TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1110

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры754Количество просмотров
Опубликован31 авг.31.08.2024, 16:58
Содержимое поста

Содержимое

УЛКАН ҒАЛАБАЛАР МУЖАССАМ БАЙРАМ Азиз ватандошлар! Қадрли дўстлар! Бугун юрагимизда энг эзгу, энг олий туйғулар жўш урган кун. Бизнинг азиз Ватанимиз, она Ўзбекистонимиз ўзининг 33 йиллик Истиқлол байрамини нишонламоқда. Айни саодатли лаҳзаларда “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғоя остида кенг тантана қилинаётган давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги билан сиз, азиз юртдошларимни табриклаш бахтига муяссар бўлиб турибман. Шубҳасиз, бу кун – миллий онгу шууримиз қайта уйғонишига сабаб бўлган, азалий орзу-интилишларимиз рўёбга чиққан тарихий кун, қолаверса, шонли тарих солномасининг энг ёрқин саҳифаларидан бири ҳисобланади. Шу билан бир қаторда бу кун биз учун нафақат эркинлик ва ҳуррият тимсоли, балки халқимизнинг асрий орзу-интилишлари, мустаҳкам иродаси ва мардлиги билан эришилган улкан ғалабани ўзида мужассам этади. Ўтган 33 йил тарихан қисқа давр бўлса-да, мамлакатимиз жаҳон сиёсий майдонида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлди. Ўзбекистон Марказий Осиёда дунё давлатларининг асосий ҳамкор давлатига айланиб бормоқда. Шунингдек, миллий иқтисодиётнинг мустаҳкамланиши, сиёсий барқарорликнинг таъминланиши, халқ фаровонлигининг ошиши, халқаро майдондаги обрў-эътиборимизнинг юксалиши каби кўплаб соҳаларда улкан муваффақиятларга эришдик. Бу ютуқлар ортида ҳар бир юртдошимизнинг фидокорона меҳнати, юртимизга чексиз муҳаббати ва жонкуярлиги ётибди. Мустақиллик куни миллатимизнинг мустаҳкам бирлиги, келажак сари интилишининг ёрқин намунасидир. Муҳтарам юртдошлар! Шуни комил ишонч билан айта оламанки, олдимизда турган улкан вазифаларни адо этишда, мамлакатимизни янада юксалтиришда, халқимиз фаровонлигини оширишда бирлашиб, янги-янги марраларни забт этамиз. Ҳар биримизнинг меҳнатимиз, ташаббускорлигимиз ва ватанпарварлигимиз юртимизнинг эртанги куни янада порлоқ бўлишига хизмат қилади. Яна бир бор барча ватандошларимизни қадрли ва файзиёб шодиёнамиз, энг улуғ ва энг азиз байрам – мустақиллик куни билан табриклаб, сизларга соғлиқ-саломатлик, бахт-саодат, ишларингизда муваффақият, оилавий тинчлик ва хотиржамлик тилайман! Мустақиллигимиз абадий, юртимиз тинч, осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube