TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1126

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры742Количество просмотров
Опубликован7 сент.07.09.2024, 07:44
Содержимое поста

Содержимое

#Қутлов Партиядошимиз – Паралимпия чемпиони! Кўпчилигимиз спортни инсоннинг ўз жисмоний имкониятларини синаб кўришга, иродасини тоблашга, машаққат ва қийинчиликларни сабр-матонат билан енгиб, олға боришга хизмат қиладиган улкан майдон, деб биламиз. Лекин шуни унутмаслик керакки, спорт нафақат жисмоний, балки руҳий саломатлик учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ҳар бир спортчи ўзининг жасорати, меҳнати ва қатъияти орқали нафақат шахсий ютуқларга эришади, балки жаҳон афкор-оммаси олдида ўз халқи, ўз миллатининг нималарга қодирлигини ҳам намоён этади. Аслида чемпионлик деган шарафли номга эришиш тўрт мучаси соғлом инсонлар учун бир машаққат бўлса, имконияти чекланганлар учун янада заҳматлироқ кечади. Лекин юксак маррани кўзлаган, ўз мақсадига эга спортчи учун бу асосий тўсиқ ҳисобланмайди. Доно халқимиз айтганидек: «Чидам, бардош, қатъият билан интилсанг, муваффақият сендан қочиб қутула олмайди». Шу кунларда биз юқоридаги фикрнинг тасдиғини амалда кўриб турибмиз. «Париж-2024» ёзги паралимпия ўйинлари ҳар галгидан ҳам кўра шиддатли баҳсларга, умумэътирофларга, ҳаяжонларга бой ўтмоқда. Қувонарлиси шундаки, унда иштирок этаётган мамлакатимиз делегацияси вакилларининг эришган ғалабалари, кўксидаги медаллар шодаси она Ватанимизда пара-спортчилар учун ҳам етарли шарт-шароитлар яратиб берилаётгани, энг асосийси, ҳаракат қилган ҳар ким сафда етакчи бўлишини яна бир карра исботламоқда. Куни кеча «Адолат» социал-демократик партияси фаоли, «Зулфия» номидаги давлат мукофоти совриндори Кумуш Ходжаеванинг қўлга киритган ютуғини катта хурсандчилик билан қарши олдик. ХVII ёзги Паралимпия ўйинларининг пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида финал баҳсида иштирок этган сафдошимиз Кумуш Ходжаева япониялик Хиросе Жункога қарши татамига чиқди. Якунда партиядошимиз мусобақанинг кумуш медали соҳиби бўлди! Бу каби нуфузли мусобақаларда эришган ҳар бир медалимиз оддий соврин эмас, балки юртимизнинг халқаро саҳнадаги обрўси юқорилаб бораётганидан далолат беради, албатта. Фахрли томони шундаки, партиямиз сафидаги 41 нафар Жаҳон чемпиони ва совриндор курашчиларимиз сони яна бир нафарга ортди. Кумуш қизимиз ўзининг ажойиб натижаси билан миллатимизни дунё миқёсида тан олинишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди ҳамда партиямизнинг бундан кейин ҳам спорт соҳасида янги ғоя ва ташаббуслар ижодкори бўлишига илҳом берди. «Адолат» СДП бир миллион нафардан ошиқ аъзолари номидан Кумушхонни кумуш медаль билан самимий табриклаб, унинг келгусидаги фаолиятида улкан зафарлар ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз! Чемпионлик муборак, Кумушхон! Шонли ғалабаларинг бардавом бўлсин! Робахон МАХМУДОВА, Сиёсий Кенгаш раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube