Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 #Сайловолди_ғоялар Ижтимоий объектлар фақат халқники бўлиши керак Сўнгги йилларда давлат мулки ҳисобланган умумий фойдаланишдаги боғлар, сайилгоҳ, хиёбон ва дарахтзорларҳудудида бино-иншоотларни қуриш амалиёти кенгайиб бораётганлиги кўп йиллик дарахтларнинг кесилишига, атроф муҳитни ифлосланишига, оқибатда аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда. Партия ўрганишларига кўра, ҳозирги кунда республикадаги 184 та истироҳат боғларида дарахтзор ҳудудлар камайтирилиб, 944 та бино-иншоот қурилган. 18 та истироҳат боғида91 та ноқонуний қурилма мавжуд эканлиги аниқланган. Уларнинг 98 тасида 1 248 та аттракционлар ноқонуний ўрнатилган. Шу билан бирга, қонунчиликдаги бўшлиқлар сабаб, маҳаллий ҳокимликлар томонидан истироҳат боғларининг ерларини маҳаллий ҳокимият захирасига олиш ва кейинчалик хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш амалиёти кенгайиб бормоқда. Натижада, янгидан қайта-қайта кадастр ҳужжатини тузиш орқали боғлар ҳудуди қисқариб кетмоқда. “Адолат” СДП ўзининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган янги Сайловолди дастурида ижтимоий объектларни сақлаб қолиш мақсадида истироҳат боғлари, болалар оромгоҳлари, сайилгоҳлар, таълим ва тиббиётга оид давлат объектлари ва уларнинг ҳудудларини сотиш, хусусийлаштириш ёки бегоналаштиришни тақиқлаш, бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилашни таклиф қилмоқда. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube