TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1136

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры791Количество просмотров
Опубликован15 сент.15.09.2024, 05:21
Содержимое поста

Содержимое

#СЕМИНАР_ТРЕНИНГ 🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Депутатликка номзодлар малакасини ошириш: сиёсий билим ва ҳамкорликнинг янгича ёндашувлари Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига сиёсий партиялар томонидан қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан Қонунчилик палатасига бир мандатли округлардан кўрсатилган номзодлар учун махсус семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Сиёсий Кенгаш вакиллари, депутатликка номзодлар, партия фаоллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Семинарни Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова кириш сўзи билан очиб, ушбу тадбир сайловларда партиядан Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзодларнинг стратегик, тактик ва амалий кўникмаларини оширишда муҳим роль ўйнашини таъкидлаб ўтди. Қайд этиш жоизки, семинардан кўзланган асосий мақсад — депутатликка номзодларнинг сайлов жараёнига оид барча босқичларда муносиб иштирок этиши ва ўз сайлов маъруза ҳамда платформаларини тайёрлашда керакли услубий кўникмаларга эга бўлишидир. Маърузачилар томонидан номзодларга сайловдаги самарали стратегиялар, рақобатдошларнинг тактикаси ва сайлов кампаниясини самарали ўтказиш бўйича муҳим тавсиялар берилди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов аралаш сайлов тизими моҳияти, унинг олдинги мажоритар сайлов тизимидан фарқи хусусида сўз юритди. Таъкидланганидек, бу йилги сайловлар юртимиз сайлов қонунчилигида мазкур янги амалиёт асосида ўтказилади. Бу эса, ўз навбатида, сиёсий партиялар учун ҳам, улардан қонун чиқарувчи ҳокимиятининг турли бўғинларига кўрсатиладиган номзодлар учун ҳам қизғин рақобат муҳитини юзага келтиради. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Акбаршоҳ Тешабоев Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар учун қўйилган талаблар, маҳаллий кенгашларда депутатлик ўринлари сонини белгилаш тартиби каби мавзулар доирасида маъруза қилди. Куннинг иккинчи ярмида сайлов қонунчилиги ва унинг ҳуқуқий асослари, номзодларнинг ижтимоий мақоми, уларнинг сайлов жараёнидаги ҳуқуқлари каби кун тартибидаги масалалар муҳокамалар марказида бўлди. "Адолат" СДП мамлакатимизда ижтимоий адолатни таъминлаш ва демократик ислоҳотларни амалга ошириш йўлида фаол ташаббускор бўлишни мақсад қилган. Шу боис, ушбу семинар яқинлашаётган муҳим сиёсий жараён олдидан партия иштирокини юқори савияда таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube