TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1173

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры570Количество просмотров
Опубликован29 сент.29.09.2024, 10:04
Содержимое поста

Содержимое

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Партия етакчисикуннинг иккинчи ярмида Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида ташкил этилган тадбирда иштирок этди Тадбир аввалида партиянинг Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов сўнгги йилларда жамиятимизда ўқитувчилар мавқейини мустаҳкамлаш, ижтимоий нуфузини ошириш бўйича амалга оширилган салмоқли ишлар ҳақида сўзлади. «Адолат» СДП ўқитувчиларнинг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш, ҳақ-ҳуқуқлари ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш орқали ўқув жараёнлари самарадорлигини ошириш, таълимнинг мамлакат тараққиётида драйвер соҳага айланишига интилиб, муҳим натижаларга эришгани қайд этилди. Бу эса, ўз навбатида, юртдошларимизнинг таълимга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартириш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш учун қулай шароит ва имкониятлар яратишга хизмат қилади. Учрашув давомида Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова сўзга чиқди. Партия етакчиси даставвал учрашувда иштирок этаётган ўқитувчи ва таълим соҳаси вакилларини яқинлашиб келаётган 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни билан табриклаб, уларнинг ҳар бирини илм-маърифат боғининг жонкуяр боғбони сифатида эътироф этди. «Бугунги замонавий дунёда давлат ва жамият тараққиётнинг асоси юқори сифатли таълим тизими ва илм-маърифат эканлиги сир эмас. Шу сабабли Ўзбекистон тараққиётини илғор педагоглар ва сифатли таълимсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу икки соҳани тўғри йўлга қўйсак, юртимиздан Учинчи Ренессанснинг замонавий намоёндалари етишиб чиқади. Маърифатли ва қалби пок янги авлод билан биз комил жамиятни, бой ва фаровон Ўзбекистонни барпо қиламиз»,- деди Сиёсий Кенгаш раиси. Робахон Махмудова тиббиёт соҳасида вилоятда етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлган мазкур олийгоҳдаги ўқитувчи-профессорлар, бўлажак шифокорларга «Адолат» СДПнинг 2024-2029 йилларга мўлжалланган янги Сайловолди дастури мазмун-моҳияти, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш бўйича ғоя ва таклифлари юзасидан маълумот берди. Таъкидланганидек, унда «Ақлли тиббиёт» тизимининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, «Электрон поликлиника» ва «Ягона электрон анкета» тизимларини йўлга қўйиш, тиббиёт даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат ташкилоти»дан нотижорат ташкилотига ўтказиш каби муҳим масалалар ўрин эгаллаган. Шунингдек, партия етакчиси бу йилги янгича, аралаш тизимда ўтадиган сайловларда сиёсий партиялар ўртасидаги ўзаро рақобат, ғоявий кураш янада юқори даражага кўтарилишини инобатга олиб, сайловчиларни фаол бўлишга чақирди. Шундан сўнг сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Феруз Хусенов, Ўткир Нажмиддинов, Зилола Носирова, Шохида Усмоновалар янги Сайловолди дастурда илгари сурилаётган айрим муҳим таклиф ва ғоялари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube