TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1182

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры653Количество просмотров
Опубликован1 окт.01.10.2024, 03:37
Содержимое поста

Содержимое

УСТОЗЛАР – МАЪРИФАТ ЧИРОҒИ, ТАФАККУР МАШЪАЛИ Азиз муаллимлар! Маорифимиз жонкуярлари! Бугун – билим, маърифат ва тарбия оламида фидоийлик билан хизмат қилаётган сиз, азиз муаллим ва мураббийларнинг улкан меҳнати, шарафли вазифаси, миллат олдидаги катта масъулияти яна бир бор тилга олиниб, алоҳида қадрланадиган кун. Сўзим аввалида, бугунги касб байрамингиз билан барчангизни, таълим даргоҳларидаги онгу тафаккур муҳандислари ва маърифат боғининг боғбонларини қизғин муборакбод этаман! Бу кун бизга яна бир бор эслатиб турадики, ҳақиқий юксалишнинг асосий манбаи — билимли, саводли, маънавиятли ёшлар ва уларга ғамхўрлик қилувчи, ҳаётини ёш авлод комиллигига бағишлаган устозлардир. Сизлар нафақат ёш авлоднинг илмий-маънавий қудратини мустаҳкамлайсиз, балки жамиятимиз такомиллашувида асосий пойдеворни қурасиз. Қадрли ўқитувчилар! Ҳар бир давлат тараққиёти, жамият юксалиши биринчи навбатда таълим тизимига узвий алоқадор эканлиги бор гап. Жамиятнинг эртаси ёш авлодни тарбиялаётган муаллимлар қўлида. Шу боис, мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, муаллимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлаш «Адолат» социал-демократик партиясининг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан партиямиз томонидан ушбу йўналишларда кўплаб муҳим қонун ва дастурлар ишлаб чиқилди ва бу жараён бугун ҳам давом этмоқда. Бугун таълим соҳасидаги қонунлар ва ижтимоий кафолатларни янада мустаҳкамлаш, муаллимлар ва мураббийлар меҳнатини муносиб қадрлаш ва ҳимоя қилиш юзасидан жуда муҳим қадамлар ташланмоқда. Биз ушбу жараёнларнинг фаол иштирокчиси сифатида сизнинг манфаатларингизни доимо биринчи ўринга қўйиб келмоқдамиз. Пировард мақсадимиз – ҳар бир муаллим меҳнати алоҳида қадрланиши керак! Албатта, олдимизда қилинадиган ишлар ҳали кўп. Биз, «Адолат»чилар таълим соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш, ҳар бир муаллимнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий фаровонлигини ошириш борасида тинимсиз ҳаракатдамиз ва бундан кейин ҳам фаолиятимизни изчил давом эттирамиз. Мўътабар муаллимлар! Маънавият ва маърифат ривожининг фидоийлари! Устознинг ҳар бир сўзи, қилган иши нафақат бир шахс, балки бутун жамият келажагига таъсир кўрсатади. Мана шу маънавий масъулиятни ҳис этган ҳолда, сизлар шиддатли замон талаби ва умумбашарий ўзгаришларга қарамай, ўз вазифаларингизни ҳалоллик билан амалга ошириб келмоқдасиз. Бу эса сизларнинг жасоратингиз, фидойилигингизнинг намунаси, албатта. Эртанги маърифатли келажак қурувчиларини тарбиялаётган сизларнинг мислсиз хизматларингиз олдида ҳамиша таъзимдамиз. Ушбу қутлуғ дамларда сизларга чексиз миннатдорлик билдириб, барчангизни яна бир карра ушбу улуғ байрам билан табриклайман. Доимий куч-қувват, мустаҳкам соғлик, оилавий тинчлик ва шогирдларингиздан фахрланиш туйғуси ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин! Давлатимиз ва халқимиз учун қилаётган шарафли ишингиз самараси янада юксалишини тилаб қоламиз. Сизларнинг олдингизда ҳамиша таъзимдамиз, азиз устозлар! Робахон МАХМУДОВА, «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube