Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова МДҲ Бош котиби ўринбосари Денис Трефилов ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси Миссия штаби раҳбари Евгений Козяк билан учрашув ўтказди Учрашувда Робахон Махмудова хорижий кузатувчиларга бўлажак сайловларда муносиб иштирок этиш мақсадида партия томонидан амалга оширилган ишлар, жумладан, партиянинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодларни шакллантириш жараёнлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, айни пайтда қизғин паллага кирган сайловолди ташвиқотларида партия ва номзодларнинг иштирокига тўхталди. Бу йил илк бор аралаш сайлов тизими асосида ўтказилаётган сайловларда партиянинг қизғин тайёргарлик кўраётганлиги меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди. Шунингдек, делегация вакиллари сайловлар бўйича кузатув олиб бориш тартибига тўхталиб, ўзларини қизиқтирган саволларга партия етакчисидан жавоб олди. Учрашув самимий ва конструктив руҳда ўтди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube