TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1191

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры369Количество просмотров
Опубликован3 окт.03.10.2024, 11:12
Содержимое поста

Содержимое

#Наманган_вилоят_Кенгаши 🎥 Тарғибот-ташвиқот пункти танишувидан сўнг Робахон Махмудова мазкур институтнинг салкам 50 йилдан ортиқ тарихи ҳақида маълумотлар, кўргазмалар фондига эга рамзий музейида бўлди. Қайд этиш жоизки, ушбу олийгоҳ ўтган асрнинг 60 йилларида, аниқроғи, 1968 йилда ташкил этилган. Институт фаолиятининг асосий йўналишлари тўқимачилик, енгил саноат ва матбаа саноати тармоқлари, озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси, электр-энергетика технологияси учун машина ва асбоб-ускуналар, кимё технологиялари, технологик жараёнларни автоматлаштириш, манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлашдан иборат. Ўқув даргоҳида дастлаб талабалар сони 750 нафар бўлган бўлса, ҳозирги кунда 3500 нафардан ортиқни ташкил қилади. Айни пайтда бу ерда 23 та таълим йўналишида бакалавр ва 7 та мутахассислик бўйича рақобатбардош магистрлар тайёрланмоқда. Бизни кузатишда давом этинг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube