Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Барқарор ва адолатли жамият қуриш истиқболи: халқчил Сайловолди дастур муҳокамаси Наманганда Маълумки, ўтаётган ҳар бир кунимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органлари сайловига бизни тобора яқинлаштирмоқда. Умуман, мазкур сиёсий жараён сиёсий партиялар, айниқса, депутатликка номзодлар учун катта синов бўлиши айни ҳақиқат. Шу нуқтаи назардан, “Адолат” СДП ҳам сайловда муносиб номзодлар билан қатнашмоқда. Сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари партиянинг барча ижроия тизимида қизғин паллага киряпти, аҳоли орасида “Адолат” танилувчанлиги ортиб, барқарор ва адолатли келажак овозлари баралла янграяпти. Шундан келиб чиқиб, партия етакчиси Робахон Махмудова партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, янги Сайловолди дастур мазмун-моҳияти, ундаги долзарб аҳамиятга эга таклиф ва ғоялар бўйича ҳудудлардаги сайловчилар, аҳоли вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказмоқда. Робахон Махмудова "Гуллар шаҳри" номини олган, айни пайтда енгил саноат тармоғи жадал ривожланаётган Наманган вилоятида бўлиб, ҳудуд сайловчилари билан учрашди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube