Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 “Адолат“ СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институтида сайловчилар билан учрашди Сайловлар ҳар бир демократик давлатнинг сиёсий ҳаётида марказий аҳамиятга эга. Ушбу жараён, фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини амалга ошириш, ижтимоий ва иқтисодий масалаларда ўз позициясини белгилаш имконини беради, шунингдек, фуқароларнинг сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишини таъминлаб, ўз овози орқали ижтимоий ўзгаришларга таъсир кўрсатишга хизмат қилади. Эътироф этилганидек, жорий йилнинг 27 октябрида юртимизда бўлиб ўтадиган маҳаллий вакиллик органлари сайлови жамиятни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиши кутилмоқда. Мазкур сиёсий жараён депутатликка номзодлар томонидан аҳолининг таклиф ва эҳтиёжларини инобатга олиш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг иштироки ва масъулиятини оширишга қаратилган. “Адолат“ СДП сайлов кампаниясида фаол иштирок этишни ўзининг устувор вазифаси сифатида белгилаб, уни янги тўлқин билан олиб боряпти. Айни кунларда партия етакчиси Робахон Махмудова жамиятдаги турли қатлам вакиллари билан фаол мулоқотни таъминлаш, партиянинг мақсадлари ва янги Сайловолди дастурини кенг оммага етказиш, сайловчилар билан яқин алоқа ўрнатиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида учрашувлар ўтказмоқда. Жорий йилнинг 5 октябрь куни Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институтида ўтказилган навбатдаги шундай учрашувда партиянинг олий таълим, соғлиқни сақлаш, суд-ҳуқуқ соҳаларидаги муҳим таклиф ва ғоялари қизғин муҳокама қилинди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube