TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Партиямиз томонидан жойларда олиб борилаётган тарғибот учрашувлари, ташвиқот тадбирлари қизғин тус олмоқда. Куни кеча "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Тошкент давлат педиатрия тиббиёт институтида бўлиб, профессор-ўқитувчилар ҳамда ёшлардан иборат сайловчилар билан учрашди. Унда Робахон Махмудова партиянинг Сайловолди дастуридаги энг муҳим ғоя ва ташаббуслар моҳиятини батафсил тушунтирар экан, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ҳаётий мисоллар асосида атрофлича жавоб берди. Бундай тарғибот учрашувлари партия вакиллари томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб кенг кўламда давом этмоқда. Батафсил юқоридаги лавҳада 🔼 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube