TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
Содержимое поста
Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥 Партия етакчисининг кейинги манзили Қорақалпоғистон тиббиёт институтида ташкил этилган «Адолат» СДП тарғибот-ташвиқот пункти бўлди. У ерда Робахон Махмудова пункт фаолияти билан танишди. Танишув мобайнида партия етакчиси тарғибот пунктларида «Адолат» СДПнинг ўтган беш йилликда амалга оширган ишлари ҳамда келгуси мақсадларини ўзида акс эттирган медиа маҳсулотлар намойишини кенгроқ йўлга қўйиш кераклигини айтди. Шунингдек, тарғибот-ташвиқот воситалари, тарқатма материаллар ва флаерлардан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube