Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥 Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибой Қаипбергенов очиб, сайлов компанияси даврида партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Сайловолди дастури тарғиботига бағишланган ташвиқот ишлари, пунктлар фаолияти ва номзодларнинг ҳудудларда олиб бораётган сайловчилар билан учрашувлари ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг Робахон Махмудова олийгоҳ ўқитувчи-профессорлари, тиббиёт ходимлари ва талаба ёшларга “Адолат” СДПнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури мазмун-моҳияти, хусусан, тиббиёт соҳаси бўйича акс этган ғоя ва таклифлари юзасидан сўз юритди. “Биз соғлиқни сақлаш масаласига биринчи навбатдаги ижтимоий вазифа сифатида қараймиз ва ҳар бир инсоннинг малакали тиббий хизматдан фойдаланишдек конституциявий ҳуқуқи рўёбга чиқишини кафолатлаймиз. Бизнинг тиббиёт соҳасидаги биринчи галдаги вазифамиз тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва уларнинг ҳуқуқларини кафолатлашдир” – деди Робахон Махмудова. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, тиббиёт ходимлари томонидан партия ташаббуси билан бутун дунёда замонавий тенденцияга айланиб бораётган “ақлли тиббиёт” тизимининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, “электрон поликлиника” ва “ягона электрон анкета” тизимларини йўлга қўйиш ғоялари қўллаб-қувватланмоқда. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube