TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1258

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры502Количество просмотров
Опубликован8 окт.08.10.2024, 09:11
Содержимое поста

Содержимое

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Учрашув давомида Қорақалпоғистонда тиббиёт соҳасини ривожлантириш йўлида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Гавҳар Абдисаметова маълумот берди. Шундан сўнг тадбирда парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар сўзга чиқиб, ўз Сайловолди дастурларини йиғилганларга таништирди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига номзод Шаҳзада Абдираманова Сайловолди дастурида мамлакат иқтисодий фаолияти натижасида юзага келган даромадларни адолатли тақсимлашни таъминлайдиган иқтисодий-ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш, бу борада, айниқса, солиқ солишнинг прогрессив ставкаларини ҳаётга татбиқ этиш ва бу орқали даромадлар тенгсизлигини камайтириш зарурлигини таъкидлади. Қолаверса, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзод Яхшибека Абдуллаева партия Сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда тайёрланган сайловолди дастурларида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, бандлик ва бошқа масалаларни қонунчилик доирасида бартараф этиш устувор вазифа этиб белгилангани хусусида сўз юритди. Партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Арисланбек Юсуповнинг сайловолди дастурида суд-ҳуқуқ тизими йўналишини такомиллаштириш, адвокатура мақомини кенгайтиришга оид масалалар ўрин эгаллаган. Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгесига номзод Жалғас Бердихановнинг дастурида эса сўз ва матбуот эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқини тўлиқ рўёбга чиқариш, мамлакатимизда фаолият юритаётган ОАВ мустақиллигини таъминлаш, журналист ва блогерларнинг эркин ишлаши учун шароитларни янада кенгайтириш, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириб боришга доир устувор вазифалар белгиланган. Учрашув сўнггида иштирокчи ёшлар ва тиббиёт ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига партия вакилларидан жавоб олишди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube