Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Соғлиқни сақлаш – тенгликка асосланган адолатнинг асосий йўналиши бўлади: Робахон Махмудова қорақалпоғистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари билан учрашди Хабарингиз бор, мамлакатимиздаги сиёсий жараёнлар ўзининг шиддатли даврига кириб, халқ манфаатларини юксалтиришга қаратилган сайловолди кампанияси доирасидаги тарғибот-ташвиқот ишлари сиёсий партиялар томонидан фаол олиб борилмоқда. Бу жараёнда “Адолат” СДП ўзининг барқарор ғоялари ва янги Сайловолди дастури орқали халқ билан яқин алоқани мустаҳкамлаб, адолат ва тенглик устуворлигини таъминлашга қаратилган фаолиятини янада кучайтиряпти. Айни кунларда партия етакчиси Робахон Маҳмудованинг ҳудудларда бўлиб, тиббиёт ва таълим соҳаси вакиллари ҳамда сайловчилар билан мунтазам ўтказаётган учрашувлари бунга ёрқин мисолдир. Партиянинг асосий мақсади — ҳар бир фуқаронинг манфаатларини ҳимоя қилиш эканидан келиб чиқилса, бу учрашувлар фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш имконини беради. Энг муҳими, шу орқали партия аҳоли билан яқин алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига асосланган қарорларни қабул қилишида ёрдам беради. Фуқароларнинг фикр ва таклифлари партиянинг сиёсатини самарали шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Партиянинг асосий мақсади — ҳар бир фуқаронинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳаётини яхшилашдир. Мазкур устувор режа ва мақсадлар доирасида Қорақалпоғистон Республикасида Сиёсий Кенгаш раисининг сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашуви таълим ва тиббиёт соҳалари вакилларига бағишлангани ҳам бежиз эмас. Чунки партия фаоллари, электорат вакилларининг муаммолари ва таклифлари билан ишлаш, фикрларини тинглашга жамият равнақининг асосий мезони сифатида қарайди. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube