Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 Партия етакчиси Қорақалпоқ овулида Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маҳалла ва овулларида сиёсий партиялар томонидан жорий йилнинг 27 октябрь санасида ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён билан боғлиқ тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳам тарғибот тадбирларини ташкил этишда самимий суҳбатлар, учрашувлар, ОАВда чиқишлар ва тарғибот пунктларини ташкил этиш каби қатор самарали усуллардан фойдаланиб келмоқда. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Нукус шаҳри "Йўлчилар" маҳалласидаги қорақалпоқ этно овулида бўлиб ўтган учрашуви катта-кичикда янгича таассурот, кўтаринки кайфият уйғотди. Партия етакчиси маҳаллий аҳоли вакиллари, ёшларнинг ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашди. Дастлаб «Сарбиназ» тикув цехи чеварлари фаолияти, уларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Асосан қорақалпоқ миллий кийимларини тикиш билан шуғулланаётган тикувчилар бандлиги таъминланиб, оиласига даромад киритаётганлигидан мамнунлигини таъкидлашди. - Мамлакатимизда аҳолининг кам таъминланган қатламини камбағалликдан чиқариш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар самарасини ўз кундалик ҳаётимизда кўраётганимиздан мамнунмиз дейди – тикув цехи раҳбари Сарбиназ Атаниязова. Партия етакчисининг маҳалла аёллари билан кўришуви, уларнинг кундалик яшаш тарзи билан боғлиқ суҳбатлар самимий кечди. Қорақалпоқ ўтовида ташкил этилган кичик музей экспонатлари ҳар доим бу ерга келувчиларни ўзига жалб қилган, ҳар битта экспонатга миллийлик руҳи сингган — дейди Нукус шаҳридаги опера ва бахшичалик санъати мактаби ўқитувчиси Гулмира Ещанова. 7 ёшли Саламат ва 5 ёшли Айжамалнинг орзулари баланд, улар тил ўрганиб, дунё илмларини эгаллашмоқчи. Партия раҳбарининг мақсади сўлим табиат қўйнида маҳалла аёллари, ёшлари билан суҳбат қуриш эди. Мақсадга эришилди. Суҳбат жараёнида оддий, халқчил тилда партия ва унинг номзодлари тарғиб қилинди. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube