TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1306

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры394Количество просмотров
Опубликован12 окт.12.10.2024, 11:59
Содержимое поста

Содержимое

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Шундан сўнг, Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова “Адолат” СДПнинг 2025-2029 йилларга мўлжалланган янги Сайловолди дастури мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди. Партиямиз келгуси беш йилликда бошқа йўналишлар қатори хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шароитларни янада кенгайтиришга ҳам устувор аҳамият қаратади. Албатта, бунда биз уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳамда оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатни олиб боришимизни алоҳида таъкидлашни истардим, - деди Робахон Махмудова. Маълумот ўрнида айтиш жоиз, "Адолат" СДПнинг юқоридаги мақсад ва режалари асосида янги Сайловолди дастурда муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлган, узоқ вақтдан буён ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилиш учун самарали ва халқчил таклифлар ўрин олган. Масалан: – хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, айниқса, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кучайтириш; – зўравонликнинг турли кўринишларига учраган аёлларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш бўйича махсус электрон платформа яратиш; – хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини янада кафолатлаш ҳамда ёлланма ишчи аёллар меҳнати муҳофазасини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунига тегишли қўшимча ва ўзгартишлар киритиш; – туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга ҳамда болаларга давлат томонидан бепул бериладиган витаминлар, йод ва фолий кислотасининг ўз вақтида ва тўлиқ ажратилишини таъминлаш устидан парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиш; – илм-фан билан шуғулланиш истагида бўлган олима хотин-қизларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида соҳага оид қонунчиликка уларга қўшимча имтиёзларни кўзда тутувчи нормалар киритиш шулар жумласидандир. Сиёсий Кенгаш раиси мазкур таклифларнинг партия келгуси беш йилликда амалиётда жорий этиш бўйича салмоқли ишларни амалга ошириш орқали мамлакатимиздаги ҳар бир аёл, хотин-қиз ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси тўлиқ кафолатланишига эришиш мумкинлигини таъкидлади. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube