TGTGInsightаналитика telegramLIVE / telegram public index
← Robaxon Maxmudova
Robaxon Maxmudova avatar

TGINSIGHT POST

Post #1311

@Maxmudova_Robaxon

Robaxon Maxmudova

Просмотры308Количество просмотров
Опубликован12 окт.12.10.2024, 14:47
Содержимое поста

Содержимое

🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 ХАЛҚИМИЗНИНГ СОҒЛОМ ҲАЁТ КЕЧИРИШИ ВА ИЖТИМОИЙ ФАРОВОНЛИГИ УЧУН КУРАШАМИЗ! Бугун, 12 октябрь куни "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова жорий сайлов кампаниясида аҳоли манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, шунингдек, партиянинг янги Сайловолди дастури мазмун-моҳиятини сайловчиларга халқчил тилда тушунтириш ва электорат вакиллари билан яқиндан мулоқот қилиш учун Жиззах вилояти Пахтакор туманида бўлиб, аҳоли билан учрашди. Даставвал партия етакчиси тумандаги “Пахтакор” МФЙ гузарида бўлиб, маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди. Самимий руҳда кечган мулоқотда маҳалла вакиллари сўнгги йилларда юртимизда маҳалла институтини ривожлантириш, ҳудудлар ижтимоий инфратузилмасини янги замон талаблари асосида мустаҳкамлаш, маҳалла идораси одамлар муаммоларини ҳал этиш, уларнинг фикрларини эшитиш ва давлат ҳаётидаги иштирокини белгилашда бирламчи бўғин сифатида шаклланаётганини қайд этишди. Суҳбат жараёнида депутатлар аҳоли муаммоларини тизимли ҳал қилишда фаоллиги жонлангани, халқимиз сиёсий партияларнинг жорий сайлов кампаниясида олиб бораётган ҳаракатларини кузатиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Фуқаролар “Адолат” СДПнинг янги Сайловолди дастурида нималар акс этгани билан қизиқиб, партия етакчисига саволлар беришди. Робахон Махмудова пахтакорликларнинг бўлажак муҳим сиёсий тадбирга бефарқ эмаслиги, депутатликка муносиб номзодларини танлаб олишга жиддий эътибор бераётганидан мамнунлигини билдирди. Шунингдек, партия раҳбари пахтакорлик кекса авлод вакиллари билан ҳам суҳбатлашди. Суҳбат жараёнида: – Биз кексаларга мўлжалланган турли-туман тадбирларни ўз ичига олувчи алоҳида комплекс соғломлаштириш дастури ишлаб чиқиш, айниқса, қариялар билан ишлайдиган шифокор-геронтологлар тайёрлашни йўлга қўйиш, шифохоналар ва поликлиникаларда қариялар билан ишловчи шифокор-геронтолог штатини жорий этишга алоҳида эътибор қаратамиз, – дея таъкидлади Сиёсий Кенгаш раиси. Батафсил 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube