Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 “Адолат“ СДП 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури доирасида “Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!” шиори билан фаол тарғибот кампаниясини олиб бормоқда. Куни кеча Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган оммавий тадбирда ҳам партиянинг сўнгги йиллардаги самарали фаолияти ва бугунги кунда илгари сураётган ғоялари ҳақида батафсил маълумот берилди. Жумладан, партиянинг асосий мақсади — халқимиз учун муносиб, адолат ва қонун устувор бўлган жамият барпо этиш эканлиги алоҳида таъкидланди. Адолатли жамият барпо этишнинг муҳим шартларидан бири сифатида қонун устуворлигини таъминлаш, мустақил суд-ҳуқуқ тизимини яратиш масалалари партиянинг устувор йўналишлари эканлиги эътироф этилди. Тадбир давомида коррупцияга қарши курашда қатъий чоралар кўриш, у билан боғлиқ жиноятлар учун жазони кучайтириш бўйича самарали таклифлар ўртага ташланди. Таълим ва тиббиёт соҳаларини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Парламентаризм ва парламент демократиясини ривожлантириш, Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар ваколатларини кенгайтириш, парламент фаолиятида очиқликни таъминлашга қаратилган механизмларни кучайтириш режалари ҳақида ҳам алоҳида маълумотлар берилди. Оммавий тадбир давомида партиянинг кўплаб соҳа ва йўналишларга оид амалий таклифлари ҳақидаги ғоя ва шиорлар йиғилганлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Бизни кузатиб боринг! 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube