Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудованинг хоразмлик тиббиёт соҳаси вакиллари ҳамда сайловчилар билан учрашуви бошланди. Тадбирда партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда ҳудудий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари, талабалар, фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда. Айни пайтда тадбирни "Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов кириш сўзи билан очиб, партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши томонидан сайлов кампанияси даврида олиб борилаётган сайловолди тарғибот-ташвиқоти, тарғибот пунктлари фаолияти, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари тўғрисида маълумот бермоқда. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube