Содержимое
🗓🗓🗓🗓🗓🗓🗓 🎥 Шундан сўнг партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова сўзга чиқди. Партия етакчиси Хоразм буюк алломалар юрти эканлигидан ҳамда ўзининг қадимий обидалари, муқаддас зиёратгоҳлари, хушманзара табиати, бетакрор қадрият ва анъаналари, санъати билан жаҳон сайёҳларини ўзига ром этиб келаётганини эътироф этди. Шунингдек, Робахон Махмудова партия Сайловолди дастури мазмун моҳияти, мақсад ва вазифалари, илгари сурилган ташаббусларига алоҳида тўхталди ва ҳаётий мисоллар билан тушунтирди.“Халқ саломатлиги – улкан бойлик, фаровон турмуш гарови” деб номланган Сайловолди дастурнинг бешинчи йўналишидаги устувор вазифалар билан таништириб ўтди. Аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш ва соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш борасида амалга ошириладиган вазифалар, тиббиёт даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини “тижорат ташкилоти”дан нотижорат ташкилотига ўтказиш тўғрисидаги ташаббуслар иштирокчиларнинг қизғин қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди. Бизни кузатиб боринг. 🌐Adolat.uz |🔵Facebook | 🚀Telegram |📷Instagram |🐤Twitter | 🎬YouTube